Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилДеновдаги Саид оталиқ мадрасасининг бугунги аҳволи чиндан ҳам, аянчли.
Обиданинг устидан муттасил равишда сув ўтгани етмагандек, деворлари емирилиб, кундан-кунга чўкиб боряпти. Вазиятдан хабардор бўлган мутасаддилар пинагини бузмаётгани негадир ажабланарли.
Яқинда сурхон элининг олди туманларидан ҳисобланган Деновда бўлиб қайтдим. Айнан шу манзилда Шайх Алоуддин Аттор ҳазратлари ҳамда бу табаррук зотнинг ўғли ва набиралари саъй-ҳаракати билан қарийб ўттиз йилга яқин муддатда бунёд этилган Саид оталиқ номи билан аталувчи улкан мадраса савлат тўкиб турибди. Мадраса тепасига тикилиброқ қараган кишининг бошидан дўпписи тушиб кетиши ҳеч гап эмас.
Маълумотларга қараганда, мадраса XVI асрда бунёд этилган. Кўҳна ва бетакрор обиданинг қаршисида ҳам бир маҳаллар худди шундай келадиган иморат бўлган экан. Афсуски, унинг тақдири аянчли интиҳо топган. Шўролар замонида у ими-жимида бузиб юборилган. Иморатнинг қадимий ғиштлари темир йўл вокзалидан бошлаб то ҳозирги ҳокимият биносига қадар чўзилган йўлга тўшаб чиқилганига нима дейсиз? Ана сизга қадимий ёдгорликка бўлган муносабат.
Бироқ ўша пайтда омон қолган мадрасанинг ҳам аҳволи мақтагулик эмас эди. Айримлар ҳужраларда овқат пишириб, обида деворларини қора тутунга тўлдирарди. Ўша тутун излари ҳалигача «эсдалик» бўлиб турибди.
Очиғини айтсам, мадрасага жуда ҳам ачиниб кетдим. Буни қаранг, унинг шундоққина устидан сув ўтиб, чакки томиб ётибди. Деворлари эса кундан-кунга емирилиб, чўкиб боряпти.
Тўғри, бундан йигирма йиллар муқаддам Самарқанд ва Бухородан келган усталар бу обидада таъмирлаш ишларини бошлашган. Буни обида пештоқидаги қурилишдан дарак бериб турган темир ҳавозалар ҳам исботлайди. Аммо негадир иш чала ҳолида қолиб кетган. То ҳанузгача ҳавозалар ўз жойидан бир қадам бўлса-да силжимай занглаб ётибди.
Мадраса томи ҳам таъмирланмасдан қолиб келаяпти. Оқибатда қор-ёмғир обида ичига узлуксиз равишда тушиб, уни вайрона ҳолга келтиряпти. Бир вақтлар боболаримиз савод чиқарган зиё маскани, бугун одамлардан нажот кутиб дод-фарёд чекаётгандек. Хуллас, юртимизга келган сайёҳларга мана, деб кўрсатишга арзийдиган тарихий бойлигимизнинг бугунги аҳволи жуда аянчли.
Бир вақтлар Денов беклигининг энг кўзга кўринган, савлат тўкиб турган қўрғони лоқайдлик, эътиборсизлик туфайли вайрона ҳолатга тушган. Аслида уч ҳалқали қўрғоннинг бугун бир ҳалқасининг ярими ҳам қолмаган. Бунинг устига, қўрғоннинг ичига чиқинди ташлаш ҳали-ҳанузгача давом этмоқда. Бир маҳаллар ушбу қўрғонни қўлга киритишга астойдил уринган ғанимлар алал-оқибатда элига қуруқ қўл билан қайтган, миллатнинг асл ўғлонлари мустабидлар томонидан айнан шу жойда шаҳид этилган. Афсуски, шундай табаррук манзил бугун хор бўлиб ётгани ҳозирча туман ёки вилоят мутасаддиларини безовта қилаётгани йўқ.
P.S. Ушбу обиданинг аянчли ҳолати тўғрисида «Халқ сўзи» онлайн нашрида (xs.uz) ўтган йилнинг июль ойида танқидий мақола чоп этилган эди. Афсуски, аҳвол ўша-ўшалигича қолмоқда.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил