Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилМамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.
Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб қоғоз ва чоп этиш харажатларини ҳар йили 15 фоизга камайтириш вазифаси қўйилди. Бунда принтерлардан марказлашган ҳолда фойдаланиш тизими жорий этилиб, ҳар ойда камида бир марта «Қоғозсиз бир кун» акцияси ўтказилиши анъанага айлантирилади. Бу чора-тадбирлар нафақат иқтисодий самарадорликни ошириш, балки иш юритиш маданиятини ҳам янги босқичга олиб чиқади.
Шунингдек, 2026 йил 1 июнга қадар барча давлат муассасаларида ишлатилган қоғозларни алоҳида йиғиш ва уларни қайта ишлашга топширишнинг замонавий тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир таркибий бўлинма учун қоғоз сарфи бўйича аниқ чекловлар (лимитлар) ўрнатилиши эса ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Мазкур ташаббуслар мамлакатимизда дарахтларни асраш, чиқинди миқдорини камайтириш ва табиий бойликларни келажак авлод учун асраб қолишда улкан аҳамиятга эга. Рақамлаштириш сари ташланган бу қадам экологик мувозанатни сақлаш йўлидаги муҳим стратегик босқич бўлиб хизмат қилади.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил