Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.
Бироқ, афсуски, уларнинг аксарияти кутилганидек ижобий натижа бериш ўрнига, таркибидаги номаълум кимёвий моддалар сабабли инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда. Бундан ҳам хавотирли томони – қалбаки дори воситаларининг яширин муомалага чиқарилиши. Халқимизда «қиммат ва талабгир нарса қалбакилаштирилади» деган гап бор, лекин инсон ҳаётига дахлдор бўлган дори-дармонларнинг сохталаштирилиши шунчаки жиноят эмас, балки миллат генофондига қилинган таҳдиддир.
Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан шу каби оғриқли муаммоларга чек қўйиш бўйича кескин вазифалар белгиланди.
Йиғилишда таъкидланганидек, эндиликда дори воситаларининг сифатини назорат қилиш тизими тубдан ўзгартирилади. Хусусан, «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP) ва «Зарур дистрибьюторлик амалиёти» (GDP) стандартларини жорий этмаган корхоналарга нисбатан назорат кучайтирилади. Шунингдек, дори воситаларининг маркировкаланиши ва рақамли кузатиб бориш тизими қалбаки маҳсулотларнинг бозорга кириб келишини тўлиқ чеклайди.
Бу жараёнда ёш олимлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини талаб қилувчи катта имтиёзлар ва янги имкониятлар эшиги очилмоқда. Бугунги кунда фармацевтика йўналишида фаолият юритаётган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари нафақат назарий билим, балки илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг асосий бўғинига айланмоқда. Маҳаллий фармацевтика кластерлари ва технопаркларда ёш олимлар учун яратилаётган шароитлар янги инновацион дори формулаларини яратишга хизмат қилади.
Эътиборли жиҳати, соҳага киритилаётган инвестициялар ва берилаётган имтиёзлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси ортиб, дори воситаларининг таннархи арзонлашиши кутилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар натижасида фармацевтика саноати трансформация қилиниб, аҳолини нафақат арзон, балки халқаро стандартларга жавоб берадиган, хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш тизими йўлга қўйилади.
Биз ёшлар, соҳа мутахассислари ва тадбиркорлар ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, юртимизда қалбаки ва сифатсиз дорилар айланмасига буткул чек қўйишга, мамлакатимиз фармацевтика суверенитетини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшамиз. Зотан, сифатли дори – соғлом миллат демак.
Ферузбек ХУШВАҚТОВ,
Ёшлар парламенти аъзоси
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил