«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилШиринмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.
Экологик барқарорлик ва сув тежамкорлиги: ширинмия қурғоқчиликка ва ернинг шўрланишига ўта чидамли бўлиб, анъанавий экинларга нисбатан кам сув талаб қилади. Бу сув ресурслари чекланган ҳудудлар учун айни муддаодир.
Тупроқ унумдорлигини ошириш: дуккаклилар оиласига мансуб бўлгани сабабли, бу ўсимлик тупроқни табиий азот билан бойитади, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди ва энг асосийси – чўлланишнинг олдини олишга хизмат қилади.
Юқори иқтисодий самарадорлик: жаҳон бозорида, айниқса, ривожланган давлатларда ширинмия томири ва экстрактига бўлган барқарор талаб уни юқори даромадли экспортбоп маҳсулотга айлантиради.
Айнан шу улкан салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда JICA (Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги) ўртасида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида (Glycyrrhiza uralensis) – ширинмия доривор ўсимлигини етиштириш ва экспортга йўналтириш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш соҳаси сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг энг истиқболли драйверларидан бирига айланмоқда. Бу жараён нафақат хомашё етиштириш, балки тайёр фармацевтика маҳсулотлари яратишгача бўлган занжирни ўз ичига олади. Илгари доривор ўсимликлар асосан табиатдан йиғиб олинган бўлса, ҳозирда асосий эътибор ўрмон фонди ерларида маданий плантациялар барпо этишга қаратилган. Ҳар бир ҳудуд ўз тупроқ-иқлимига мос ўсимлик турига ихтисослашмоқда. Хусусан, Қашқадарёда каврак, Жиззахда заъфарон, Наманганда наъматак, Қорақалпоғистонда қизилмия кенг майдонларда экилмоқда.
Плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликлар хомашёсини қайта ишлаш жараёни ўсимликнинг шифобахш хусусиятларини сақлаб қолиш учун юқори технологияларни тадқиқ ва жорий этишни талаб этади.
Самарали қуритиш ва тозалаш: замонавий инфрақизил қуритгичлар ўсимлик ранги ва таркибидаги эфир мойларини 95% гача сақлаб қолади.
Экстракция (ажратиб олиш): Ўсимликдан суюқ ёки қуруқ экстракт олиш орқали унинг концентрацияси оширилади. Бу дори воситалари ва БФҚ (БАД) ишлаб чиқариш учун асос бўлади.
Қадоқлаш ва брендлаш: маҳсулотларни халқаро GMP (Good Manufacturing Practice) стандартлари асосида қадоқлаш уларнинг экспортини таъминлайди.
Мамлакатимизда соҳани ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаш ва хорижий олимлар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, профессор Баҳром Избасаров ҳамда JICA Халқаро бўлими бошлиғи ўринбосари Сузуки Рёфу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув якунида Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ширинмиянинг Glycyrrhiza uralensis тури маданий плантациясини барпо этиш ва экспортга йўналтириш бўйича қиймати 700 минг АҚШ долларига тенг қўшма илмий лойиҳани (2025-2027 йиллар) амалга ошириш бўйича икки томонлама меморандум имзоланди.
Лойиҳа доирасида Япониянинг нуфузли университетлари олимлари билан тажриба алмашиш, лаборатория тадқиқотларини ўтказиш ва замонавий технологик ускуналар харид қилиш белгиланган. Бу ҳамкорлик хомашё экспортидан воз кечиб, юқори технологик қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш ҳамда фармацевтика саноати учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил