Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Кичкинагина, техник имкониятлари чекланган «Damas» машинасидан худди қайнар хумчанинг ичидан чиққандек ўнлаб, аниқроғи, 28 нафар боғча ёшидаги болаларнинг бир-бир тушиб келаётгани акс этган тасвирлар кишини чуқур мушоҳадага чорлайди.

Айримлар бу ҳолатни оддийгина «эпчиллик» ёки «тирикчилик ташвиши» деб хаспўшлашга уринар. Лекин инсон қадри ва улуғ мақсадлар устувор бўлган жамиятда, қонун ва хавфсизлик тилида бунинг номи мутлақо бошқача – бу жиноят даражасидаги масъулиятсизлик.

 

Хатар омиллари ортмоқда

«Damas» русумли транспорт воситасининг техник тавсифига кўра, у энг кўпи билан 7-8 кишини ташишга мўлжалланган. Унга 28 нафар гўдакни худди жонсиз буюмдек тиқиш – одам ташиш қоидаларини нафақат қўпол равишда бузиш, балки содир бўлиши мумкин бўлган мудҳиш фалокатга очиқдан-очиқ «таклифнома»дир.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида жарима белгиланади. Энг муҳими, бу шунчаки моддий жазо эмас – ҳайдовчининг электрон тарихига 2 та жарима бали ёзилади. Зеро, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимидаги рақамлаштириш ҳар бир қоидабузарликнинг муқаррар жазосини таъминламоқда.

 

«Ортиқча» ўриндиқлар – қонунга зид жиҳозлаш

Шунча болани сиғдириш учун ҳайдовчилар нималарга қўл уришмайди? Одатда, машинанинг асосий ўриндиқлари олиб ташланади ёки ўзбошимчалик билан ўзгартирилади. Қонун тили билан айтганда, бу – транспорт воситасини ноқонуний қайта жиҳозлаш демак.

Ички ишлар органларининг тегишли рухсатномасисиз қилинган бундай «модернизация» учун қонунчиликда жуда қатъий ва алоҳида жарималар ҳамда жарима баллари кафолатланган. Транспорт воситаси эса хавфсизлик талаблари тикланмагунча дарҳол жарима майдончасига йўл олади.

 

Хавфсизлик унутилган жойда...

28 нафар бола зичлаб жойлаштирилган машинада хавфсизлик камари ҳақида гапиришнинг ўзи мантиқсизликдир. Бироқ оддий бир физика қонуни бор: соатига атиги 40-50 км тезликда ҳаракатланаётган машина тўсатдан тўхтаганда ёки енгил тўқнашувга учраганда, камар тақмаган йўловчи, айниқса, суяк-мушак тизими ҳали қотиб улгурмаган бола кучли силтаниш оқибатида оғир жароҳат олиши ҳеч гап эмас.

Бир-бирининг устига тиқиштирилган гўдакларнинг биргина кескин тормоз берилиши оқибатида қандай аҳволга тушишини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли.

 Арзонроқ кира ҳақи ёки «яқин йўл-ку, ҳеч нарса бўлмайди» қабилидаги масъулиятсиз ёндашув эртага тиклаб бўлмас фожиаларга сабаб бўлишини наҳотки на ҳайдовчи ва на ота-оналар англаб етяпти?

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва жамоатчилик назорати тузилмалари бу каби ҳолатларга қарши курашни янада кучайтириши лозим. Зеро, йўллардаги тартиб – бу жамиятнинг маданияти ва инсон ҳаётига бўлган муносабатининг олий кўрсаткичи. Эртага кеч бўлмаслиги, афсус ва надомат бармоқларини тишлаб қолмаслигимиз учун бугун барчамиз – ҳайдовчи ҳам, ота-она ҳам, назоратчи ҳам бирдек уйғониши ва масъулиятни ҳис қилиши шарт.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔62

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔172

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔183

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 62    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 172    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 183    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 264    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 469    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар