Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Наврўз – биз учун ўзаро баҳор ва уйғониш, яшариш ва янгиланиш, меҳнат ва бунёдкорлик фаслидир.

Наврўз – биз учун ўзаро меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайр саховат ва ўзликни англаш рамзидир.

 

Наврўзнинг туғилиши

Наврўз байрамининг келиб чиқиши ҳақида мозийдан афсоналар етиб келган. Уларнинг бирида келтирилишича, баҳор ва ёзда эзгулик ифодаси Ахурамазда, куз ҳамда қишда эса ёвузлик тимсоли Ахриман хукмронлик қиларкан. Наврўз – эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қилган кун бўлиб, муқаддас сана ҳисобланган.

Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Алишер Навоийнинг «Тарихи мулуки ажам» ва Абу Райҳон Беруний асарларида келтирилишича, Наврўз байрамининг келиб чиқиши подшоҳ Жамшид номи билан боғлиқ.

Берунийнинг ёзишича: «Жамшид ўзига арава ясаб олгач, ўша куни аравага чиқиб олди, жинлар ва шайтонлар уни ҳавога кўтариб, бир кунда Дунбован (Дамованд тоғи)дан Бобилга олиб борди. Одамлар бу ажойиб воқеани кўргач, ўша кунни байрам қилдилар ва Жамшиднинг арава учишига тақлид қилиб, арғумчоқларда учдилар». Наврўз сайилларида арғумчоқларда учиш ҳалигача сақланиб қолган.

«Наврўзнома» китобини ёзган улуғ олим ва шоир Умар Ҳайём фикрича, бу байрам Ажам подшоларининг ташаббуси билан жорий этилган. Ажамликлар (Турон ва Эрон халқлари) офтобнинг йил давомида айланишини буржлар бўйича ҳисоб-китоб қилиб чиққанлар. Шу зайлда дастлабки тақвим яратилган, ой ва йиллар белгиланган.

Хулоса қилганда, Наврўз мўътабар кун сифатида дунёга келиб, ҳамиша эзгулик ва яхшиликнинг ўзига хос тантанаси бўлиб қолган.

 

Наврўзнинг нишонланиши

Қадимда подшоҳ байрам бошланганлигини эълон қилгач сайил бошланган. Сайилда етти хил таом ва мевалар билан дастурхон безатилган, камондан ўқ отиш, от пойгаси, кураш ўйинлари ташкил қилинган. Қизлар қўл-оёқларига хино қўйганлар, гулпопуклар ясаб кийганлар, хонадонлар тозаланган, эски-тускилар ташлаб юборилган. Далага чиқиб, лола сайли ташкил қилинган, етти кун ўтгач, ер ҳайдаб, дон сепганлар. Замонлар ўтиши билан бу байрам шаклланиб, такомиллашиб борган. Унинг моҳиятида тун ва куннинг тенглашиб, куннинг узая бошлаши, табиат жонланиб, дов-дарахтларнинг уйғониши, шунингдек, инсонлар руҳиятида ҳам уйғониш рўй бериб, меҳр улашиш каби асослар сақланиб қолган.

Илмий юксалиш даври бўлган ўрта асрларда алломалар, фозиллар томонидан Наврўзнинг фалсафий моҳияти кенгроқ талқин қилиб берилди. Бу даврда Наврўз байрами тантаналарида санъат усталари, шоирлар, қизиқчилар, дорбозлар ўз маҳоратларини кўрсатишган. IХ-ХI асрларда, айрим шоҳлар даврида Наврўз куни юртга ош тортилган, нуфузли инсонларга совғалар улашилган. Кейинроқ Наврўз тантаналарида анъанавий ўйинлар ва томошалар, театрлашган маросимлар ўтказилган. Наврўз кунлари ободонлаштириш ишлари кенг олиб борилган.

 

Наврўздан нега қўрқишган?

Шўролар даврида Наврўзнинг эскилик сарқити, диний маросим ва хурофот сифатида таҳқирланганини, Наврўз таоми ҳисобланган сумалак тўла дошқозонлар тепиб ағдарилганини қарияларимиз, момоларнинг «эскининг одами» сифатида дуолари ва ниятлари, ўгитларининг сариқ чақалик қадрланмаганларини кексалар ҳануз кўнгил оғриғи билан эслайдилар. 60-йилларгача Наврўзни нишонлаш диний байрам сифатида тақиқланди, уни ёқлаганлар «халқ душмани», деб эълон қилинди. Айнан халқнинг минг йиллар мобайнида шаклланиб келган ўз анъаналарини ҳимоя қилган кишилар ана шу халққа душман дея эълон қилиниши ҳеч бир мантиққа тўғри келмасди. Ҳақиқатда эса, улар халқ душмани эмас, халқни бирлаштирувчи эдилар. Наврўзнинг яшовчанлиги асосида элни бирлаштирувчи куч ётади. Босқинчилар, мустамлакачилар миллий байрамлардан шунинг учун ҳам қўрқишган, уларни турли баҳоналар остида тақиқлашга ҳаракат қилишган.

Миллий деймиз-у, аслида Наврўз фақат ўзбек миллатининг­гина эмас, бутун Шарқ халқларининг ўзлигини акс эттирувчи байрам. Фақат ҳар бир миллат уни нишонлашда ўзига, ўзлигига хослик билан ёндашади. Умумийлиги эса, Наврўзнинг меҳр-оқибатни тарғиб қилувчи, элларни бирлаштирувчи, инсонларни ҳалол меҳнатга ундовчи кучида. Шу боис ҳам, байрам таъқиб остига олинган йиллар мобайнида гўё баҳор сайлига чиққандек, халқимиз томонидан Наврўз сайиллари уюштирилаверди ва байрам сифатида хуфёна нишонланаверди.

 

Сумалакдан тош топдим...

Бугунги Наврўзларда шунчаки сумалак пиширилади эмас, балки сумалаклар байрамига ҳам айланиб кетади, десак, муболаға бўлмас. Яна у шунчаки баҳор ёки Наврўз таоми эмас, ният таоми, фаришталар таоми. Ҳалол-покизалик, тоза ниятлилик сумалак пиширишнинг биринчи талаби. Сумалакка ўчоқ тайёрлаётгандаёқ эркакларимиз тоза-табатлик билан фотиҳага қўл очиб, ният билдирадилар ва сўнг иш бошлайдилар. Дошқозон эгалари тўй ошлари учун қозон ҳақи олишлари мумкин, аммо сумалак учун олмайдилар. Сумалак тайёр бўлмагунча, қозон бошига дуч келган одамни йўлатмайдилар. Сумалак бўлаётган хонадонга қўни-қўшни, қариндош-уруғлар таомлар пишириб келадилар. Сумалакчилар орасида доира чертиб, қўшиқ айтадиганлари бўлмаса, улар махсус таклиф этилади.

Гоҳида нариги супада ўтирган эркаклар даврасига ўғринча қараб олиб, овозларини пасайтириб, шипшиганча, аёллар ҳам аскиябозлик қилиб қоладилар. Аммо кулгулар ҳамманинг, жумладан, нариги супадаги эркакларнинг ҳам ҳавасини келтириб дунёни тутади. Сумалакка солинган тош ва ёнғоқларни фарзандталаб, бемор ва бошқа мушкулларини осон қилиш ниятидагилар тилаб олишади. Сумалак атрофидагилар ёмон нарсалар ҳақида ўйлашлари, қозон атрофида ҳақорат сўзларини ишлатишлари мумкин эмас!

 

Боқий байрам

Эътибор қилдингизми, Наврўз байрами билан боғлиқ ҳар бир таърифимиз, ҳар бир жумламиз замирида нималар ётибди? Замирдаги эзгулик, бирдамлик, бирдилликни сездингизми? Байрамга оид ҳар бир урф инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарини боғлашини-чи? Наврўз – бобомерос қадриятларимизни фарзандларимизга узатиш баробарида жуда катта тарбия мактаби эканини ҳам сезмай илож борми?!

Ҳа, ана шундай! Наврўз минглаб йиллар мобайнида инсонийлик ғоялари, миллий анъаналари билан аждодлар мероси сифатида нафақат халқнинг ҳаётида, балки руҳиятида ҳам яшаб қолаверади. Халқимиз уни янги кун – эзгуликнинг аввали, яхшиликнинг уйғониши рамзи сифатида байрам қилаверади. Наврўз баҳона гина-кудуратларни унутиб, бир-бирига меҳр улашаверади, бир-бирини дуолар қилаверади. Наврўз ҳақида сўзлар эканмиз, ушбу байрам одатига биноан биз ҳам ҳазрат Навоийнинг ушбу сўзлари билан дуо қилиб қоламиз:

«Ҳар тунинг қадр ўлубон,

Ҳар кунинг ўлсин Наврўз!..»

Шаҳло АҲРОРОВА,

шоира, фалсафа фанлари доктори (DSc),

ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти

етакчи илмий ходимия




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔67

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔144

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔219

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 67    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 144    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 219    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 216    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 300    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар