Саломатлик      Бош саҳифа

КЎП ДАРДНИНГ ДАВОСИ – НОК

Бозорларимиз расталарини безаб турадиган мева-чевалар орасида нок доим эътиборни тортиб, киши иштаҳасини қўзғайди.

КЎП ДАРДНИНГ ДАВОСИ – НОК

Саховатли заминимизда етилган ушбу мева ўзининг тоти, шифобахшлиги билан ажралиб туради.

Боиси нок таркибидаги қанд, пектин, ҳужайралар ва энг асосийси, А, В1, В2, Е, С, РР, Р дармондорилари, каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар (темир, калий, молибден, фосфор, кобалт, йод, калций) йиғиндиси инсон танасига тетиклаштирувчи ва соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцияли касалликлар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши) олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимига яшартирувчи таъсир ўтказади.

Манбаларда айтилишича, қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритиши мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилиши фойдали.

Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.

Агар 4 дона нок майда тўғралиб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйилиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилиб, 3-4 соат давомида тиндирилиб, кунига уч маҳал ярим-бир пиёладан ичилса, шамоллаш, юқори ҳарорат ва йўталда жуда фойдали бўлади.

Камқонликда, қон айланишининг бузилишида (томирлар торайиши, синувчанлиги), варикознинг олдини олишда ҳам ушбу мева хосиятли бўлиб, ҳар куни 2-3 донаси бунда ўз самарасини кўрсатади.

Ҳафақонга чалинган кишилар бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштириб, бир литр совуқ сув қуйиб, ўрта оловда пишгунча қайнатиб, 4 соат давомида тиндирилгач, қайнатмани кунига 3-4 маҳал ярим пиёладан ичса, ушбу хасталикка кор қилади.

Буйраклар касаллиги, жумладан, пиелонефритга дучор бўлган беморлар бир пиёла қуритилган, майдаланган нокка 4 ошқошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйиб, ўрта оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндириб ичса, малҳам сифатида таъсир этади.

Шунингдек, қуритиб, майдаланган нокдан 2 чойқошиқ олиб, устига бир пиёла қайноқ сув қуйиб, 2 соат ўраб қўйиб тиндирилгандан сўнг кунига уч маҳал 1-2 ошқошиқдан ичган боди бор кишининг хасталиги енгиллашади.

Холецестит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни наҳорга икки дона нок тановул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган компот ичиш яхши фойда беради.

Ошқозон ҳазм қилиш аъзолари касалликлари (гастрит, ошқозон яраси) зўрайганда нок тавсия этилмайди. Нок шарбатини сурункали қабзиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас. Нокни овқатдан 30-50 дақиқа кейин ейиш мақсадга мувофиқ. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.

Меҳр МАЛИК

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔21

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар