Экология      Бош саҳифа

Эътиборсизликдан ўт чиқар

ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

Эътиборсизликдан ўт чиқар

Лекин айрим газ қуйиш шохобчаларида машина газ-баллонига ўйламай-нетмай икки юз эллик  атмосфера бериш ҳолатлари ҳам учраб туради. Операторга ёнилғи пули тўланса бўлди, қолгани билан унинг сариқ чақалик иши йўқ. Меъёрдан ортиқ  атмосфера эса портлашга сабаб бўлади. 

Сезган бўлсангиз керак, ҳозир гап автотранспорт воситаларининг ишлашини таъминлаётган газ-баллони ҳақида боряпти. Тўғри, мазкур ёнилғи бензинга нисбатан хийлагина арзон. Аммо барибир уни хавф-хатардан муносиб ҳимояланган деб бўлмайди. Кейинги вақтларда мамлакатимизда газ билан ишлайдиган автотранспорт воситалари иштирокида ўнлаб нохуш ҳолатлар содир бўлди, одамлар вафот этди. Аммо негадир ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги ёнилғи сифати яхшиланиш ўрнига тобора ёмонлашмоқда. 
Меъёрдан ортиқ
Аслида машинанинг газ-баллонига сиғадиган газ ёнилғиси миқдори икки юз атмосфера бўлсагина, у меъёр даражасида деб ҳисобланади. Лекин бу миқдор баъзида икки юз эллик атмосферага етиши кўп кузатилган. Натижада газ-баллонга меъёрдан анча ортиқча атмосфера сиғдирилганда  портлашга олиб келиши мумкин. 
Сўнгги ўн беш кун ичида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда биргина Тошкент шаҳридаги автомобилларни газ билан ишлаш ҳолатини атрофлича ўрганди. Натижада ўттиз мингдан ортиқ машинанинг газ-баллони талаб ва меъёрларга жавоб бермаслиги аён бўлди. Энди ўзингиз бир ўйланг, носозлик кузатилган автомашинада юришнинг ўзи ҳайдовчи учун хавфли эмасми? Умуман, газ-баллонида учрайдиган бундай ҳолатларга жавоб берадиган ташкилотнинг ўзи борми? Агар бўлса, нега вазиятни яхшилашга, олдини олишга ҳаракат қилмайди?
Ечим борми?
Афсуски, бу сингари адоқсиз саволлар кўпчиликни  ўйлантирмоқда.
— Ҳа, бунинг оқилона ечими бор. «Ўзстандарт» агентлиги Жанубий Кореянинг нуфузли бир компанияси билан автотранспорт воситалари, шу жумладан, газ-баллон ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича лабораториялар тармоғини яратиш учун  қўшма корхона ташкил этиш юзасидан келишув имзолади, — дейди Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Оқилбек МУСТАФОЕВ. — Лойиҳага, асосан, олтмиш миллион доллар ҳисобига ҳудудларда ўн бешта лаборатория ташкил этиши белгиланди. Лойиҳа  2021 йилга қадар амалга оширилади. Шунда газ-баллон ускуналари билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади, содир бўлаётган хавф-хатарнинг олди олинади. Бундан ташқари, етти юз миллион сўмдан ортиқ миқдордаги сифатсиз маҳсулотларнинг мамлакатимизга кириб келинишига чек қўйилди. Ушбу соҳада ҳам Жанубий Корея давлати тажрибасини мамлакатимизда қўллаш фурсати аллақачон етиб келди. Уларда газ ёрдамида ҳаракатланадиган автоуловга қўйилган талаб жуда кучли. Дейлик, машинада газ билан боғлиқ бирор носозлик аниқлангудек бўлса, дарҳол унинг эгасига маълум муддат бериб, огоҳлантирилади. Агар ўша муддат ичида носозлик бартараф этилмаса, машинани бошқариш умуман таъқиқланади. Бундай тажриба амал қилгач, газ ёнилғиси билан боғлиқ бирорта ҳолат ҳам содир этилмади. 
Назорат
Газ шохобчасидаги ҳисоблагичга бир йилда бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади. Бу иш ўша жойдаги синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ходимлари томонидан амалга оширилади. Тўғри, яқин-яқинга қадар ходимлар томонидан бу ишга панжа орасидан қараб келинарди. Яқиндагина ана шунга ўхшаш камчиликка йўл қўйган икки нафар марказ раҳбари ҳамда ўн икки нафар мутахассис вазифасидан озод этилди. 
Очиғини айтганда, ҳайдовчини газ қуйиш шохобчаларидаги нархнинг бир-бирига мувофиқ эмаслиги ҳайрон қолдиради. Қолаверса, барча шохобчада ҳам газ-баллонига етарли атмосферада газ қуйилавермайди. Учинчи муаммо — ҳар сафар ҳам машинанинг бирор жойидан газ сизиб чиқаётганини аниқ билишнинг имкони йўқ. Нохуш ҳолатларнинг рўй беришига ҳайдовчининг кўп ҳолларда газ сизиб чиқаётганини билмаслиги ва ўз вақтида техник назоратдан ўтказмаслиги, шунингдек, талабга жавоб бермайдиган газ-баллонларидан фойдаланиши сабаб бўлмоқда. Бу каби муаммолар тезда бартараф этилиши зарур. Шунда газ-баллони портлаши билан боғлиқ ҳолатга узил-кесил чек қўйилиши мумкин.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔35

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔36

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 35    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 36    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар