Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилҲар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.
Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжатга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари 2019 йил 1 январдан бошлаб мулкнинг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бунда 200 м2 гача бўлган турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари ва бошқа иморатлар учун солиқ ставкаси мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб, 0,2 фоиз; 200 м2 дан 500 м2 гача бўлган турар жойлар, квартиралар ҳамда иморатлар учун солиқ ставкаси мулкнинг кадастр қийматидан 0,35 фоиз этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан, жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига солиқ солиш мулкнинг инвентар қийматидан эмас, кадастр қийматидан ҳисобланиши йўлга қўйилган.
Масалан, пойтахтдаги 55 м2 ҳажмдаги квартиранинг мулк солиғи қуйидагича бўлади. 2019 йил учун кадастр қийматидан 0,2 фоиз (солиқ ставкаси) мол-мулк солиғи ҳисобланиши лозим. Мулкнинг кадастр қиймати йил бошига 100 миллион сўм деб олсак, мазкур сумманинг 0,2 фоизи 200 минг сўм (100 миллион сўм × 0,2%=200 минг сўм) мол-мулк солиғини ташкил этади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича 2019 йил учун ҳисобланиши лозим бўлган солиқ миқдори 2018 йилдаги солиқ миқдорининг 1,3 баробаридан ошмайди.
***
— Ногиронлик нафқасини оламан. Сергелида икки хонали квартирамда яшайман. Хонадонимнинг жами майдони 50 м2ни ташкил этади. 2019 йилдан имтиёзлар бекор қилинди, деб эшитдим. Энди қанча мулк солиғи тўлашим керак?
— Амалдаги солиқ қонунчилигига асосан, эгалигида мулк объектлари ҳамда ер майдонлари бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади. Шунга кўра, сиз каби кўп қаватли иморатларда мулкка эга фуқаролар жисмоний шахсларнинг фақат мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида қаралади.
Бироқ Солиқ кодексининг 275-моддасига биноан, эгалигида мулки бўлган ногирон нафақахўрлар учун мулкнинг 60м2 майдони доирасида солиқ солинмайдиган чегара белгиланган. Шунга кўра, мулкингиз умумий майдони 50 м2 эканини инобатга олсак, сиз мол-мулк солиғи тўламайсиз. Шунингдек, ушбу имтиёздан солиқ тўловчи танловига кўра, ўзига тегишли (номида бўлган) фақат бир объект учун фойдаланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланди.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил