ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди
Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.
БатафсилБугун олий таълимни тамомлаб ишга келган ёш кадрларнинг билимсиз ва жуда «хом» экани кўп соҳаларда баралла айтиляпти. Таълим тизими вакиллари эса бунга қинғир йўллар билан ўқишга кириб, шу аҳволда битираётганларни сабаб қилиб кўрсатишади.
 
							Бир томондан бу гапларда жон бор. Қўл билан тутиб кўрсатишнинг иложи бўлмаса-да, кимлардир ўзининг, яна кимлардир эса «биров»ларнинг калласи билан ўқишга кираётгани айни ҳақиқат. «Бункер», «ректор группа», «паравоз»ларнинг кўпи қўлга тушиб қонун олдида ҳам жавоб берди.
Ўтган йиллардан фарқли равишда 2018/2019 ўқув йилида олий ўқув юртларига ўқишга кириш бирмунча адолатли, ошкора ва холис бўлгани айтилмоқда. Ҳарқалай, осмонга чиқиб кетган баллар ерга тушганини кўриб, йиллар давомида кучли тайёрланиб, «йиқилиб-йиқилиб» ўтган йили ўқишга кирганларни эшитиб бунга ишониш мумкин. Аммо адолатни таъминлаш йўлидаги муаммолар йўқ эмас. Биргина Самарқанд вилоятида олий ўқув юртида ота-оналар ўз фарзандларини имтиҳон топширишини онлайн кузатиб бориши учун қўйилган монитор «тўсатдан» ишламай қолгани анча-мунча норозиликка сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 15 февраль куни «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этиш учун regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилган эди. Мазкур лойиҳа мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш ва билдирилаётган фикр ва таклифларга муносабат билдириш мақсадида Давлат тест маркази (ДТМ) раҳбарияти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар саволларига жавоб берди.
— Мазкур ҳужжат лойиҳаси тест синовлари очиқ-ошкора, адолатли ўтишида қанчалик аҳамиятли?
— 2019-2020 ўқув йили қабулида ўтган йилда ўтказилган тест жараёнлари, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб ҳамда Япония, Жанубий Корея, Туркия, Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатлар тажрибаси чуқур таҳлил қилиниб, тест синовларида қўллаш мумкин бўлган таклифлар инобатга олинган, — дейди Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов. — Шунингдек, тест жараёнларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидаги янгиликлар киритилган:
Биринчидан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш, абитуриент томонидан танланаётган таълим муассасасининг жойлашган ҳудудидан қатъи назар, ўзи яшаб турган ҳудудда тест синовларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Иккинчидан, абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида уларга бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Шу ўринда уларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат берилади. Ундан уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиш мумкин бўлади.
Учинчидан, жорий йилда мактаб, лицей ва коллежларни битираётганлар учун тест синовларини мутлақо бепул, ҳар қандай тўловларсиз ўтказиш тартиби сақлаб қолинади. Шу билан бирга, ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида (ҳозирги кунда 202 минг 730 сўм) тўловни амалга ошириш тартиби таклиф қилинган.
— Жорий йилда тест синовларида иштирок этиш истагида бўлган абитуриентлар сони 1,2-1,3 миллион нафарни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Демак, абитуриентлардан ундириладиган тўлов чакана суммани ташкил этмайди. Хўш, нима учун абитуриентлардан тўлов йиғиш назарда тутилмоқда? Йиғиладиган маблағ нимага йўналтирилади?
— Тест синовларини ташкил этиш жуда катта қўшимча молиявий маблағ талаб этади ва абитуриентлардан тушадиган тўловлар мавжуд харажатларни тўлиқ қоплаш учун етарли деб бўлмайди. Жумладан, беш мингдан ортиқ гуруҳ назоратчиларига тўланадиган иш ҳақи, уларга ташкил этиладиган тушлик, тест материалларини сифатли тайёрлаш, ўз вақтида белгиланган жойларга етказиш, олиб келиш, сақлаш ва шу кабилар киради. Бу тўлов суммаси ҳали лойиҳа бўлиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтгандан сўнг, билдирилаётган фикр ва таклифларга кўра, камайтирилиши ҳам мумкин. Абитуриентлардан тушадиган маблағ тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш, бинолар ижара тўлови, катта қувватли кондиционерлар, шахсни аниқловчи ва кузатув камералари, ота-оналар тест жараёнларини кузатадиган мониторлар ҳамда абитуриентларни ичимлик сув ва ручкалар билан таъминлашга сарфланади.
— Ушбу тўлов абитуриентлар учун тест синовларининг ҳаққоний ўтишига қанчалик кафолат бўла олади?
— Тўловни жорий этишдан мақсад тайёргарликсиз, таваккал билан, билимсиз ва ғаразли мақсадда тестда иштирок этмоқчи бўлаётган абитуриентларни камайтиришдир. Тест синовлари жараёнида ўзгадан ёрдам олиш ёки ёрдам бериш ҳолатлари йўқолишига олиб келади ва фақат билимлиларнинг ўқишга кириш имконияти ортади.
— Тест синовларида бешта фан бўйича тест топшириш таклифи бериляпти. Бундан кўзланган мақсад нима?
— Бу жорий йилда эмас, кейинги ўқув йили учун ўтказиладиган тест синовларида қўлланилиши мумкин. Яъни, абитуриент учта мажбурий ва иккита ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши мумкин бўлади. Масалан, она тилидан қўшимча имтиҳон (диктант, оғзаки савол-жавоблар) топшириб, керакли балл тўплай олган абитуриент она тили фанидан бўладиган тестлардан озод қилиниши ва максимал балл олиши мумкин бўлади. Йил охирига қадар бу борада аниқ маълумотлар берилади.
ДТМ раҳбариятининг маълум қилишича, абитуриентнинг баллари энди уч йилгача «куймайди» — уларга тест синовида тўплаган баллари ҳақида сертификат берилади. Бу уч йилга қадар амал қилади. Келгуси йилларда мазкур балл кириш учун етарли бўлган тақдирда у талаба бўлиш имкониятига эга бўлади.
Буларнинг ҳаммаси лойиҳа ва кўзда тутилаётган ишлар. Натижа қандай бўлишини эса ёзда кўрамиз.
Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.
БатафсилБугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.
БатафсилЎзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.
Батафсил