Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилПенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.
Аслида мана шундай ҳолатда қандай йўл тутилиши керак? Бир-иккита ҳарф учун пенсионерни овора қилиш қанчалик даражада тўғри?
— Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, пенсионерга пенсия тайинлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжат бу паспорт, — дейди Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Ўтаганов. — Агар фуқаронинг паспортидаги маълумотлар билан меҳнат дафтарчасидаги ёзувларда бир-иккита ҳарф фарқ қилса, бу пенсия тайинлаш жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бунда пенсия тайинлаш комиссияси томонидан паспорт ва меҳнат дафтарчасидаги, архив маълумоти ёинки ҳарбий билет ёхуд дипломдаги маълумотларга баҳо берилади ва бу инобатга олинади.
Бордию, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан меҳнат дафтарчаси ўртасидаги ёзувларда катта тафовут бўлса-чи?
Дейлик, пенсионернинг исми бирида «Ҳасан», иккинчисида «Ҳасанбой» ёки «Умар» ва «Умарали» каби ҳолатда фуқаро меҳнат дафтарчасини очган биринчи ишхонасидан ушбу ёзув (исм-фамилия) ҳақиқатда шу инсонга тегишли эканини тасдиқлаб берадиган маълумотномани тақдим этса кифоя.
Агар ўша ташкилот фаолиятини тугатган бўлса, унинг ҳуқуқий вориси бўлиши мумкин. Қолган ҳолатларда айнан шу исм, меҳнат дафтарчаси, меҳнат стажи ўша кишига тегишлилиги фақат суд тартибида, унинг қарори билан белгиланади.
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил