Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсилҳаммаси шундан бошланади
Тонгда кўпчиликда бир муаммо учрайди: уйқудан барвақт уйғониш. Айниқса, уйқуга кеч ётганда, буни уддалаш мушкул. Эрта турганнинг иши унади, дейди халқимиз. Хўш, бунга қандай эришиш мумкин? Нима қилса, вақтли уйғониш мумкин?
Бунинг учун уйқуга тўйиш муҳим. Агар уйқунгиз қонмаган бўлса, саломатлигингиз ёмон бўлмаса ҳам ишларингиз унча ўхшамаслиги мумкин. Агар эрталаб кўзингизни очишингиз билан «яна бир-икки дақиқа ётай», десангиз, бу одатни ҳозироқ ўзгартиришга киришинг. Ҳар доим кеч туриш, ишга ёки ўқишга шошилиш, маза қилиб нонушта қилолмаслик кун бўйи кайфиятни бузади. Агар қўнғироқ бонг уриши билан ўрнингиздан тура олмасангиз, демак, сизда шахсий интизом суст. Вақтида ўрнингиздан туриб, ҳамма нарсага улгуриб, хотиржам уйдан чиқишга нима етсин.
Эрталаб туришдан олдин аниқ тўхтамга келиш керак. Чунки тонгда нима билан шуғулланишни билмайдиган, аниқ режаси бўлмаган инсон ухлаб қолиши табиий. Агар эрта туриб, омадли ва бахтли инсонлар сафида бўлишни истасангиз, қуйидаги қоидаларга оғишмай амал қилинг.
1 Ҳар кунги қатъий режа ва мақсадингиз бўлсин. Шунда ўриндан туриш осон кечади.
2 Кунни, албатта, бадантарбия билан бошланг. Бу анча тетиклашишга кўмак беради.
3 Қора каҳва ё қайнаган сув ичишни унутманг. Бу кайфиятни кўтаради, бадан ва руҳга тетиклик бағишлайди.
4 Ухлайдиган хонада овқат қолдиқлари ва идишларни қолдирманг. Хонангиз озода бўлиши лозим. Эрталаб кўзингизни очганингизда, атрофга боқиб, қалбингиз яйрасин. Хонани шамоллатинг, ётоқхонадаги ҳаво салқин бўлса, уйқудан тетик уйғонасиз.
5 Ўрин кўрпангизни тез-тез алмаштириб туринг. Ухлашга ётишдан олдин душ қабул қилсангиз, чарчоқни олади. Кечки пайт ёғли ва ширин таомлардан воз кечиб, енгил таомланинг, кўпроқ мевалар тановул қилинг.
Феруза ЎРИНБОЕВА
тайёрлади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил