Экология      Бош саҳифа

Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
 

Газета саҳифаларини варақлаб, «Баҳс-мунозара» рукнидаги «Ўлик тил» ўрнига тириги» сарлавҳа остида берилган ва шу мавзу юзасидан бошқа фуқаролар томонидан билдирилган мулоҳазаларни ўқиб,  фикрларимни баён этишга жазм этдим.

Бугун мамлакатимиздаги деярли барча корхона-ташкилот, ҳаттоки давлат идораларида ҳам ишлар, яъни хат-ҳужжат ва ёзувлар ҳамон кирилл алифбосида тайёрланиши сир эмас. Матбуот — кириллда. Ҳатто халқаро муносабатларда айрим мамлакатлар билан расмий ҳужжатлар ҳам кирилл алифбосида расмийлаштирилмоқда. Лотин ёзувидан қаерда фойдаланамиз? Мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида. Алдагани бола яхшида. Ёки кўчалардаги реклама баннерлари, идора ва ташкилотлар пештоқларида ўрнатилган ёзувларгина лотин алифбосида битилган.
Журналист Жаҳонгир Пирмуҳаммедовнинг фикрига қўшиламан. У таъкидлаганидек, лотин алифбосига нисбатан кирилл алифбосида ёзиш содда ва осон. Асосийси, ёзувчи ва ўқувчини чалғитувчи турли белгилардан холи. Тан олиш керак, лотин ёзувида эришганимиз ҳозирча бирмунча саводсизлик бўлди. Кўчалардаги лотин алифбосида ёзилган реклама ва баннерлардаги  имло хатоларга қаранг. 
Ҳаттоки охирги вақтларда телевидение орқали берилаётган эълон ва янгиликлар, экран остидаги ёзувлар ҳам хато билан ёзилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. 
Телевидениеда хато ёзилса... ахир бу кўрсатувларни миллионлаб инсонлар кўради.
Мавзудан озгина четлашсак. Бундан ўттиз беш йил муқаддам мен Тошкент давлат университетига кириш имтиҳони топширганимда, доскага учта мавзу ёзиб, абитуриентларга эркин мавзуда иншо ёздиришган эди. Бундан мақсад абитуриентнинг иншосидаги имло хатолар, мазмуни, абитуриентнинг эркин фикрлаш қобилияти ва ниҳоят, унинг ҳуснихатига қараб унга баҳо қўйиларди. Аммо бугун бу мезонлар йўқолиб кетаётгани боис, ёзишда ҳам, ўқишда ҳам кўплаб хато ва камчиликлар юзага келиб бўлган ва шундай бўляпти. 
Хулосам шуки, юртимиздаги олим, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, ўқитувчи ва мураббийлар ва ёши улуғ фидойиларимиз мамлакат келажагини ўйлаб, бир жойга йиғилишиб, фикр-мулоҳаза қилиб, фикрини бир жойга жамлаб, сидқидилдан ва виждонан ёндашиб алифбо ва ёзувларимиз тўғрисида бир тўхтамга келишса, нур устига аъло нур бўлар эди. Бунинг аллақачон вақти келган. Кирилл алифбоси ҳақида сўз юритиб кўришсинлар. Таклифим шулардан иборат. 
Ният ҚОБИЛ,
Тошкент шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Табиат боғлари – она ернинг  мўъжизавий  кўзгулари

Табиат боғлари – она ернинг мўъжизавий кўзгулари

🕔15:16, 23.07.2026 ✔5

Инсоният тамаддуни қанчалик юксалмасин, барибир табиатнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Она табиатни асраш, миллий боғларимизнинг бетакрор оламини келажак авлодга безавол етказиш – бугун нафақат давр талаби, балки виждоний бурчимизга айланди.

Батафсил
Боғотда  ноёб   гужум дарахти  муҳофазага олинди

Боғотда ноёб  гужум дарахти муҳофазага олинди

🕔15:10, 23.07.2026 ✔3

Ҳар бир дарахт – йиллар хотираси ва табиатимиз кўрки. Айниқса, Хоразм воҳасида асрлар давомида салқинлик ва файз бағишлаб келган гужум дарахтлари алоҳида қадрланади.

Батафсил
Хоразмда  ресурсларни атайлаб исроф қилиш  зарари  17 миллиард сўм

Хоразмда ресурсларни атайлаб исроф қилиш зарари 17 миллиард сўм

🕔15:08, 23.07.2026 ✔3

Уй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат боғлари – она ернинг  мўъжизавий  кўзгулари

    Табиат боғлари – она ернинг мўъжизавий кўзгулари

    Инсоният тамаддуни қанчалик юксалмасин, барибир табиатнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Она табиатни асраш, миллий боғларимизнинг бетакрор оламини келажак авлодга безавол етказиш – бугун нафақат давр талаби, балки виждоний бурчимизга айланди.

    ✔ 5    🕔 15:16, 23.07.2026
  • Боғотда  ноёб   гужум дарахти  муҳофазага олинди

    Боғотда ноёб  гужум дарахти муҳофазага олинди

    Ҳар бир дарахт – йиллар хотираси ва табиатимиз кўрки. Айниқса, Хоразм воҳасида асрлар давомида салқинлик ва файз бағишлаб келган гужум дарахтлари алоҳида қадрланади.

    ✔ 3    🕔 15:10, 23.07.2026
  • Хоразмда  ресурсларни атайлаб исроф қилиш  зарари  17 миллиард сўм

    Хоразмда ресурсларни атайлаб исроф қилиш зарари 17 миллиард сўм

    Уй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.

    ✔ 3    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Нам салфетка қулайликми ёки  хавф?

    Нам салфетка қулайликми ёки хавф?

    Бугунги кунда нам салфеткалар деярли ҳар бир хонадонда топилади. Чақалоқ парвариши, сафар, ишхона ёки овқатланишдан олдин қўлни тозалаш – бундай вазиятларда у энг қулай воситалардан бири ҳисоб­ланади.

    ✔ 6    🕔 15:05, 23.07.2026
  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 35    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар