Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилМамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.
Аввало, бу жиноятга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишимиз зарур.
Экология соҳасида ҳам коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертиза маркази» давлат муассасаси томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда коррупциявий хавфларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Авваламбор тизимда коррупцияга қарши курашишнинг мукаммал ташкилий-хуқуқий асосларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун халқаро талабларга асосан янги таҳрирда қабул қилинди.
Янгиланган қонун нормаларида соҳанинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш эҳтимоли бўлган фаолият йўналишларини тўлиқ рақамлаштириш орқали хизмат кўрсатишнинг шаффофлиги ва очиқлиги тўлиқ таъминланди. Жумладан, бугунги кунда давлат экологик экспертизасига буюртмачилар томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш ва давлат экологик экспертизаси хулосаларини бериш жараёнлари электрон ахборот тизими платформаси орқали рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Марказ томонидан биргина 2024 йилда 31 908 та экологик экспертиза хулосалари берилган бўлиб, шундан 673 та лойиҳа экологик талабларга жавоб бермагани сабабли рад этилган. Жамоатчиликнинг хабардорлигини таъминлаш мақсадида барча экспертиза хулосалари очиқ ҳолда марказнинг электрон сайтида жойлаштириб борилмоқда. Яъни, Марказ фаолиятидаги мазкур жараёнлар инсон омилисиз, ҳеч кимнинг аралашувисиз кечмоқда.
Марказда Ички назорат хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш ва комплекс назорат бўйича амалга оширилаётган тизимли профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида сўнгги йилларда Марказ ходимлари ва эколог-экспертлари орасида коррупцион ҳолатлар бўйича хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмади.
Кадрлар сиёсатида бюрократик тўсиқларни, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида ходимларни ишга олишда Марказ ходимлари ва давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши аъзоларидан иборат танлов комиссия фаолияти йўлга қўйилган.
Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини аниқ мезонлар орқали баҳолаш ва уларни даврий равишда малакасини ошириш йўлга қўйилган. Марказ сайтида коррупцияга қарши кураш сарлавҳаси, фуқаролар томонидан тақдим этиладиган мурожаатлар ҳамда коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи «Call-марказ» ҳамда қисқа рақамли «Ишонч телефони» доимий фаолият олиб бормоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш ва унга чек қўйиш Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилади.
Раҳим ТОШПЎЛАТОВ,
«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМ
Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати
бўйича бош мутахассиси
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил