Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон халқ хўжалигида иккиламчи ресурсларнинг энг муҳим турларидан фойдаланиш дастурига мувофиқ «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисидаги қарорда иккиламчи хомашёлардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланган. Хусусан, худди шундай хомашё ҳисобланган фосфогипсдан белгиланган муддатда 4 миллион тонна миқдорда фойдаланишни таъминлаш ва уни қайта ишлашни 800 минг тоннага етказиш зарурлиги назарда тутилган.
Фосфогипс «Самарқанд-кимё» ва «Олмалиқ-Максам» акциядорлик жамиятларининг йирик кимёвий ишлаб чиқариш чиқиндилари бўлиб, ҳозирда биргина Ўзбекистонда заҳиралари 80 миллион тоннадан ортиқни ташкил этади. Уни чиқиндихонага олиб чиқиш ва сақлаш катта харажатлар билан боғлиқ: 37,6 минг сўм/т. Экстракция фосфат кислотаси (ЭПК) ишлаб чиқариш қурилишининг ўртача қийматининг 12 фоизини ташкил этади. ЭПК ишлаб чиқариш харажатларининг 17,6 фоизини операцион харажатлар эгаллайди. Шу билан бирга, унумдор ерлар кўпинча чиқитлар учун бегоналаштирилади. Бундан ташқари, чиқиндихоналар устки қатламининг қуриши натижасида ҳосил бўлган чанг тупроқ ва ер ости сувларини зарарли моддалар билан ифлослантиради.
Кўпгина маълумотларга кўра, фосфогипс табиий гипсга нисбатан баъзи қўлланилиши бўйича афзалликларга эга: солонез тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, радиациядан ҳимоя қилиш, нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларни тозалаш шулар жумласидандир. Фосфогипс қўллаш дозаси 3-5 т/га бўлса, ҳар бир тонна фосфогипс билан тупроқга 10-15 кг/т ўзлаштириладиган модда тупроққа тушиши мумкин. Бу эса уни ташиш ва қўллаш учун қишлоқ хўжалиги харажатларини қоплайди. Энг қимматли макро ва микроэлементлар жуда кўп миқдорда чиқиндихоналарга тушади. Жаҳон амалиётида, масалан, қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган фосфогипсни қайта ишлаш усуллари иқтисодий, технологик ва экологик сабабларга кўра кенг қўлланилиш кузатилмаган. Натижада, фосфогипс чиқиндихоналарда тўпланади.
Бизнинг мамлакатимизда эса ҳар йили кальций тупроқдан ювилади, уни оҳаклаш ва гипс билан тўлдириш керак. Бироқ, фосфогипс бу мақсадлар учун амалда қўлланилмайди. Шу сабабли мочевино-формальдегид олигомерларига тўлдирувчи сифатида кимё корхоналари чиқити бўлган – фосфогипсдан фойдаланиш имкониятлари бор. Улардан бири композит кукунини (фосфогипс+интерполимер комплекс+гумус) олиш. Яъни тупроқнинг шўрланиш даражасини камайтиришга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган модификацияланган мочевино-формальдегид олигомери ва фосфогипс асосида композит кукунини, тузилиши ва хусусиятларини ишлаб чиқиш оптималлаштиради.
Ишлаб чиқилган композит кукунининг ишлаш хусусиятлари ва чидамлилигини ўрганиш, композит кукунини ерларнинг шўрланишини камайтиришда қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш мумкин. Мочевина-формальдегид олигомерлари асосидаги интерполимер комплекслар ва фосфогипс билан модификациялган композит кукунлар ҳамда уларнинг хоссалари ва тупроқ шўрланишини камайтиришда қўлланилиши тавсия этилади.
Мочевина-формальдегид асосидаги интерполимер комплекслар ва фосфогипс билан Модификацияланган композит кукунларнинг хоссалари ва тупроқ шўрланишини камайтиришдаги самарадорлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда бизнинг шароитимизда қурилиш чиқиндиси сифатида бир неча гектар чиқинди полигонларини эгаллаб ётган фосфогипсдан унумли ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш орқали тупроқ шўрланишига қарши тадбирларда юқори муваффақиятга эришиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Аҳмаджон МИРЗАРАҲИМОВ,
Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси
Мутахассис тавсия этади: Шўрланишга қарши самарали восита
🕔16:39, 11.12.2025
✔24
Фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва кимё саноати ишлаб чиқаришининг жадаллашуви шароитида экология ва гидроэкология муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Саноат қўшимча маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?
🕔16:31, 11.12.2025
✔24
Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…
Батафсил
«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?
🕔11:03, 04.12.2025
✔46
Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди
Батафсил