Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
Мақолада жуда долзарб масала кўтарилган. Бу масала мен домлалик қилаётган Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчиларининг кўпчилигини ҳам қийнаб келяпти. Мақолада лотин алифбосининг тузилиши-ю, қўлланиш ва ундан фойдаланиш сифатлари талабга жавоб бермаслиги тўппа-тўғри ва аниқ келтирилгани муаллифнинг бу ҳолатни ўз тажрибасидан ўтказганини акс эттиради. Бундай дейишимга сабаб мен ҳам беш-олтита услубий қўлланмалар ва бир қанча мақолалар чоп эттириб, ўша мақолада келтирилган муаммоларни бошдан ўтказганман.
«Муаммони ўзимиз юзага келтириб, ўзимиз уни «мардларча» енгишни қачонгача давом эттирамиз», деганларидек, чуқур ва мукаммал ишлаб чиқилмаган алифбони, ҳеч қачон кирилл алифбоси даражасига кўтариб бўлмайди.
Бу масаланинг устида муаллиф кеча ёки бугун эмас, анча кўп вақтдан бери жон койитиб келганини жуда яхши тушунаман. Қолаверса, матбуот ҳам бу борада кўп бонг урмоқда. Ҳозирги талабалар ёзма ишларини тўғри ўқиш учун ҳам анча вақт сарфлашга тўғри келади. Сабаби, имлонинг босма ва ёзма шакли бир-биридан ўқиб бўлмас даражада фарқ қилади.
Муаллиф келтирган қўшимча изоҳ ёки исбот талаб қилмайдиган барча ҳақиқатларни сўзсиз маъқуллаган ҳолда, кирилл алифбосига ўтишни тезлаштириш тарафдориман. Акс ҳолда, келгуси авлод фарзандларимизни ўзимиз каби қийналиб юришга, кўп соҳалар, хусусан, илм-фанда ривожланиш кескин камайишига сабабчи бўлиб қоламиз.
Саиджалол ОРИФХЎЖАЕВ,
техника фанлари номзоди,
доцент
Таҳририятдан:
Чоп этилаётган мақолалар ва билдирилаётган фикрлар таҳририятнинг нуқтаи назарини ифода этмайди. Биз фақат мавзу юзасидан билдирилаётган фикрлар учун минбар яратиб беряпмиз, холос. Агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, марҳамат, бизга ёзиб юборинг. Баҳс давом этади.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: 0 (371) 234-91-82
Telegram: (+99897) 444-80-84
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил