Экоолам      Бош саҳифа

МЕҲР ТИЛИДА ГАПЛАШИНГ

— Қизим 15 ёшда. Жуда жиззаки, гап қайтарадиган бўлиб қолган. Атайлаб айтганимнинг тескарисини қилиш пайида бўлади.

МЕҲР ТИЛИДА ГАПЛАШИНГ

Уришиб, танбеҳ берсам, мен билан тенгма-тенг гап талашади. Уйда отаси ёки қайнонам бўлганида эса, йиғлаб уларга шикоят қилади. Табиийки, мен асабий, бола тарбиялашни билмайдиган онага чиқиб қоламан. Қизимни қандай қилиб йўлга солишни билмай, бошим қотган.

Нигора ФАРМОНОВА,

Тошкент вилояти

— Фарзанд тарбиясидаги энг нозик давр — ўсмирлик, бу палла ота-оналарни ҳам имтиҳондан ўтказади, — дейди Афросиёб психологик ёрдам маркази раҳбари, психотерапевт Зебинисо АҲМЕДОВА. — Чарсиллаб турган ўсмирга панд-насиҳат, танбеҳ, табиийки, ёқмайди. Ўжарлик, қайсарлик, катталарни танқид қилишга мойиллик сабаб, бола ўз билганидан қолмайди. Ота-она балоғат даврига ўтаётган фарзанд билан муносабатларни қайта қуриши лозим. Яъни уни ҳам тенг ҳуқуқли, ўз фикрига эга шахс сифатида қабул қилиши, боланинг ўзига ҳам буни англатиб бориши талаб этилади. Энди аввалгидек буюриш, тақиқлаш билан мақсадга эришиб бўлмайди. Ўтиш давридаги фарзанд билан фикр алмашиш, маслаҳатлашиш каби муроса йўли орқали бирор натижага эришиш мумкин. Чунки ўсмирда ички «мен»ини атрофдагиларга тан олдиришга бўлган эҳтиёж ортиб бораверади ва бу ота-она, умуман, оилада қондирилса, у кўчадан таскин-тасалли изламайди. Мурожаат қилувчи синглимиз бу борада бироз кечикибди.

Қиз боланинг 11-12 ёшидан бошлаб, она-қиз муносабатини қайта кўриб чиқиш лозим.

Бугун кўрсатилаётган ошкора қаршилик бир-икки йил аввал йиғилган ички қаршиликнинг вулқондек ташқарига отилишидир.

Бундан ташқари, турмуш ўртоғингиз ва қайнонангизнинг сизга бўлган муносабати ҳам бу ерда катта роль ўйнайди. Агар қизингизнинг ёнида улар сизни ҳадеб танқид қилишса, асабийлик ва жиззакиликда айблайверишса, ўсмир ўзини ҳақ деб ҳисоблаб, ҳаракатларим тўғри экан, деб ўйлай бошлайди. Демак, бутун оила ўзаро муносабатлари бир-бирига боғлиқ: ўсмир қизнинг, умуман, фарзандлар ёнида онага танбеҳ бериш асло ярамайди. Тортишув ва келишмовчиликларни фарзандингиз гувоҳлигида ҳал қилманг. Қайнонангиз, турмуш ўртоғингиз сизга ҳурмат билан муносабат қилишса, қизингиз ҳам бироз ўзини қўлга ола бошлайди. Катталардаги ўзаро ҳурмат фарзандга намуна бўлади.

Ўсмир қиз билан муросага келиш учун сизда ҳали имкон етарли. Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, энг яхши усул — суҳбатлашиш. Ҳозир сизларни икки тилда гаплашиб, бир-бирини тушунмаётган одамларга ўхшатиш мумкин. Қизингиздаги бу жиззакилик, қайсарлик ўткинчи ҳолат эканини аввало ўзингиз тушунинг. Унга ҳозир ҳар томонлама қийин эканини ўйлаб кўринг. Жисмоний жиҳатдан юз бераётган ўзгаришлар, руҳиятидаги қарама-қаршиликлар, янги туйғулар, албатта, феъл-атворига ҳам таъсир қилиши тайин. Ўсмирга тўсатдан эмас, секин-асталик билан яқинлашиш керак. Сиз айтган нарсанинг тескарисини қилганда ёки умуман бажармаганда, уни койиманг. Ҳеч нарса демай, ўзингиз бажариб қўйинг. Жаҳлингиз чиқишини кутаётганда, унга меҳр кўрсатинг. Бу психологияда меҳр тилида гаплашиш дейилади. Сиз ҳозир ўз фарзандингиз — келажагингиз билан муроса ўрнатишингиз лозим. Демак, бу ерда фақат меҳр, эътибор ва ғамхўрлик билан ижобий натижага эришиш мумкин.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар