Ўзбекистон Президентининг жорий йил 29 апрeлдаги фармони билан 2030 йилгача Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Халқ таълими тизимида сўнгги йилларда учраётган камчиликларни бартараф этиш, бугунги замонга ҳамоҳанг тарзда соҳани ривожлантириш масалалари мазкур ҳужжатда атрофлича кўрсатилган.
Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпцияси ва уни жорий йилда амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди.
Ҳужжатда халқ таълими соҳасидаги муаммо ва камчиликлар санаб ўтилган. Жумладан:
■ болаларни ўқишга қабул қилишда ва таълим жараёнидаги коррупция;
■ математика, физика, кимё, информатика, инглиз тили ва бошқа хорижий тиллар ўқитувчиларининг етишмаслиги, тоғ ва чўл ҳудудларида ўқитувчиларнинг етишмаслиги;
■ айрим мактабларда ўқувчилар сони синфда ўқув жараёни сифатининг кескин пасайишига олиб келадиган даражада ошиб кетгани;
■ дарсликларни яратиш тизимида хилма-хилликнинг йўқлиги уларни яратиш ва нашр қилишни монополлаштиришга омил бўлиб қолаётгани ҳамда уларнинг мазмуни, методикаси ва нашр сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани;
■ мактабларнинг спорт заллари ва майдончалари керакли инвентарлар билан жиҳозланмаганлиги, синф хоналарида ўқув мебель жиҳозлари, лаборатория ускуналари, компьютер техникасининг етишмаслиги, уларнинг ўз вақтида янгиланмаслиги, бу эса ота-оналарнинг таълим тизимига нисбатан эътирозларига сабаб бўлаётгани;
■ халқ таълими тизимида молиялаштириш ва маблағларни тақсимлаш тизими самарадорлиги ва шаффофлиги таъминланмагани.
Инсон капиталини меҳнат бозорида ва умуман мамлакатда ўқувчининг рақобатбардошлик даражасини белгиловчи асосий омил сифатида ривожлантириш халқ таълими тизимининг стратегик мақсади этиб белгиланди.
Мазкур концепция таълим тизимини ривожлантиришнинг бир қатор муҳим йўналишларини белгилаб берди.
Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтингида жаҳоннинг 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш кўзда тутилган.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил