Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ПАТИ ЮЛИНГАН» СЎЗЛАР

Янги тил кашф қилаётганлар ҳақида биласизми?

«ПАТИ ЮЛИНГАН» СЎЗЛАР

Тунов куни қўл телефонимга бегона рақамдан хабар келди. Рақамнинг эгаси дарҳол қўнғироқ қилиб, адашганини, хабарни бошқа бировга юбормоқчи бўлганини айтиб, узр сўради. Бу янгилик эмас, албатта. Аммо хабарни ўқиб, ҳайратга тушдим. Унинг қайси тилда ёзилганини билиб бўлмасди. Бир қарасангиз, ўша сўзлар ўзбекчага ҳам ўхшайди. Ўзингиз ўқиб кўринг:

«Қалиса?.. Жовоққига қачон борами?.. Уйларилани чунтирворги… Янгили бўса айтиб қў…» ва ҳоказолар. Қизиқ, сўзларни тўлиқ ёзишга нима халақит берган экан? Бунинг учун вақтни қизғаниш мумкинми? «Жовоқ» дегани одамнинг исмими? Ота-она ўз фарзандига шундай исм қўймагандир? Ёзма нутқи узуқ-юлуқ, тушунарсиз бўлган кишининг оғзаки нутқи қай ҳолатда экан, деб ўйлаб қолдим.

Бир қараганда эътибор қилишга арзимайдиган, шунчаки оддий гаплар жамланмаси бўлиб туюладиган бу каби хабарлар уни ёзаётганларнинг анчайин эътиборсиз, зеҳни паст эканининг исботи эмасми? Ўз она тилида тўғри ва тўлиқ ёза олмаган кишининг ақл-заковатига ижобий баҳо бериб бўладими? Бугун чала гапириб, чала ёзса, эртага унинг бошқа ишларидан яхши натижа кутиш мумкинми?

Бир тасаввур қилайлик: эрталаб туриб, юзимизни чала ювсак; нонуштани ярмида туриб кетсак; ишда берилган вазифаларни бошлаб қўйиб, охирига етказмай ташлаб кетаверсак, хуллас, ҳеч бир ишимиз якунига етмаса... Бунда ҳаётимиздан мазмун, мақсад ҳам йўқолиб кетмасмикан?

«Тўлиқ ёзишга уяламан»

Дастурловчи Раҳматжон Файзиевнинг айтишича, хабар ёзганда сўзларни қисқартириб ёки ўзбекча ва русча сўзларни аралаштириб ёзиш бу – янги «урф» бўлиб, ҳозирда ўзини замонавийман, деб ҳисобловчи йигит-қизлар, албатта, шундай ёзиши керак экан. Яна, бу услуб тенгдошлар билан яқин муносабат ўрнатиш, бир-бирини яхшироқ тушунишда ҳам ёрдам берар эмиш.

— Дўстларимга хабар юборганда сўзларни тўғри ва тўлиқ ёзсам балога қоламан, — дейди талаба Ҳилола Аҳмедова. — Улар «академикмисан», деб масхара қилишади. Телефонда хабар юборсак, уни қисқартирилган сўзлар, бирорта сўзнинг маъносини билдирувчи белгилар ёрдамида ёзиш одат бўлиб қолган. Шунинг учун сўзларни тўлиқ ёзиш ғалати туюлади.

Одатда, кўпчилик амал қиладиган урф-одат, анъаналар ўзининг пайдо бўлиш тарихи, асосига эга бўлади. Тўртта ўспирин бекорчиликдан ўйлаб топган маъносиз, фойдасиз ҳаракатлар, гап-сўзлар йиғиндисини урф деб бўлмайди. Яна, бу ҳаракатлар саводсизлик натижасида пайдо бўлган бўлса. Бир киши учун қулай бўлиб кўринган ҳар қандай иш — ҳамма амал қилиши керак бўлган тартиб-қоида эмас.

Замонавий бўлиш учун «пати юлинган» сўзлардан хабар ёзиш, янги тил кашф қилиш ёки ўз исмининг тўлиқ айтилишидан уялиш ҳам шарт эмас. Ақли расо одам бундай «урф»ларга амал қилмаганларни «замондан ортда қолган» деб айбламайди.

— Ўспирин йигит-қизлар тенгдошлари орасидан кўпроқ таниш орттиришга мойил бўлади, — дейди психолог Нилуфар ДОЛИМОВА. — Кўп вақтини бирга ўтказадиган дўстлари билан муносабати узилиб кетмаслиги, яккаланиб қолмаслиги учун беихтиёр улар риоя қиладиган қоидаларга бўйсунади. Гарчи баъзи ҳаракатларида маданият, одоб чегаралари бузилаётганини билиб турса ҳам, уларга ўхшаб сўзлашади, саломлашади, кийинади ва ҳоказо. Бу борада фақат уларни айбдор қилиш ҳам тўғри эмас.

Шундай экан, ҳар бир йигит-қиз дўст, таниш орттираётганда ўзини улар каби кўрсатиши эмас, аксинча, бор ҳолича намоён қилиши керак. Бошидан шундай қилса, қолганлар ҳам кўникади ва жамоа шу тартибга мослашган ҳолда шаклланади.

Ўз оёғидан чалади

— Ҳозир ёшларнинг бир-бирига телефон орқали юбораётган хабари ёки ижтимоий тармоқларда қолдираётган изоҳларини ўқиб кўрсак, сўзларига тушуниб бўлмайди, — дейди педагог Наргиза МИРЗАЕВА. — «Биламан»ни — «блама», «деб»ни — «дб», «тушундим»ни — «чундм» ёзишади. Бу — саводсизликдан бошқа нарса эмас. Буни янги, замонавий услубга айлантираётганлар аслида, ўзининг чаласаводлигини яшираётган бўлади. Чаласаводлик эса, инсонни бутун умр, ҳар қадамда оёғидан чалади.

Ўйлаб кўрайлик, ўзи тўғри ёза олмаса, келажакда фарзандларига «тўғри ёз» дея оладими?

Ҳа, ўзимиздаги камчиликни йўқота олмасак, у бошқаларга ҳам таъсир қилиши аниқ.

Бир устозим айтган эди: «Тўғри гапириб, тўғри ёзишга ҳаракат қил. Агар қўлингдан келмаса, умуман гапирма ва ёзма. Шунда, ҳеч бўлмаса, ўзинг кабилар кўпайишининг олдини олган бўласан».

Шаҳноза ОДИЛ қизи




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар