Тошкент шаҳридаги Амити университетида жорий йил сентябрдан ўқиш бошланади. Ушбу олий таълим муассасаси Президентнинг 2019 йил 7 январдаги «Тошкент шаҳрида Амити университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ҳиндистоннинг Амити университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган Амити университетининг таълим фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
– Тошкент шаҳрида очилаётган ушбу олий ўқув юртига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилиниши кўзланмоқда, – дейди Амити университети президенти Атул ЧАУХАНА. – Мазкур муассасада ахборот коммуникация технологиялари, жумладан, компьютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрланади.
– Абитуриентларни қабул қилиш қачондан бошланади ва қандай тартибда саралаб олинади?
– Кириш имтиҳонларида асосан сифатга эътибор қаратамиз. Тест олдидан ҳар бир абитуриент билан суҳбат ўтказилиб, саралаб олинади. Ундан сўнг, тест имтиҳонлари топшириши мумкин. Ўқиш сентябрь ойидан бошлангани учун қабул июнь ойидан бошланади. Яқинда университет веб-сайти ишга туширилади. Унда олий ўқув юрти ҳақидаги барча маълумотлар, кириш имтиҳонларига оид ахборотлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилади.
– Ушбу олий ўқув юрти талабалари қандай шароит ва имкониятларга эга бўлади?
– Амити университетида таҳсил оладиган 50 та иқтидорли талабага Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан стипендия ажратилади. Шунингдек, талабалар ўз малакасини ошириш учун бошқа филиалларимизга бориб таҳсил олишлари ҳам мумкин.
– Ўқитувчилар жамоаси қандай тузилади?
– Ҳиндистондан ҳам, Ўзбекистондан ҳам мутахассислар жалб этилади. Бундан ташқари, бутун дунёдан малакали мутахассис-ўқитувчиларни жалб этиш назарда тутилган. Ҳозир ID технологияси ривожланмоқда, шу боис имкониятлар кенг. Олий ўқув юртига Нобель мукофоти совриндорлари келиб ўқув семинарлари ўтказиши кўзланган.
Бекзод НАСИМБОЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил