Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБалоғат ёши — жисмоний ҳолат жадаллашуви, психосоциал ривожланиш ва организмда юз берувчи турли хил ўзгаришларни ўз ичига олган давр. Бу қиз болаларда 10 ёш, ўғил болаларда 12 ёшдан бошланади. Балоғат даврининг тугалланиши катта одамга хос бўлган жисмоний, ақлий, эмоционал хусусиятлар намоён бўлишига боғлиқ.
Эрта давр. Ўспиринларда баданда кечадиган ўзгаришлар билан характерланади. Улар иккиламчи жинсий аъзоларнинг ривожланишини қизиқиш билан кузатадилар. Бу даврда ўспирин ота-онасининг жамиятдаги ўрнига бошқача баҳо бера бошлайди.
Ўрта давр. Бўй чўзилиши максимал тугаганидан сўнг 1,5 йил давом этади, яъни қизларда 13-15, ўғил болаларда 16 ёшгача. Ўспиринларда бу даврда мустақилликка эришиш ҳисси устунлик қилади, ақлий ривожланиш тезлашади, келажак тўғрисида фикр юритиб, ҳар хил режалар туза бошлайди.
Кечки давр. 16-18 ёш. Ўспиринлар бу даврда бўлажак таълим ва иш жойи тўғрисида кўпроқ ўйлай бошлайди. Кўпчилик ўспиринларда ўз ахлоқ кодекслари ва жинсий етукликларига ишонч пайдо бўлади.
Ўспиринлик даврида ақлий ва психосоциал ривожланишнинг тезлашуви ўзига хос кечади. Улар ўз ёшларига мос бўлган жисмоний ва эмоционал зарурат билан фарқланади. Ўспирин ёшда касалликка бўлган жавоб реакцияси ҳам ёш болаларникидан фарқ қилмаса-да, уларнинг психик ривожланиш даражаси касалликнинг кечиши ва оқибатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Тишларни ғижирлатиш (бруксизм) — очиқ намоён қилинмаган ғазаб ёки тушунмовчилик туфайли келиб чиққан таранглик. Ғазабни намоён қилишнинг бошқа йўлини кўрсатиш орқали ўсмирни бу ёмон одатдан чалғитиш мумкин.
Балоғат ёшида моддалар алмашинуви, эндокрин безлар ва асаб тизимининг таранглашуви натижасида шартли рефлекслар стабилизацияси қийинлашуви, психоневрозлар ривожланиши кузатилади. Вегетатив нерв тизимида функционал бузилишлари: юрак соҳасида санчиқ, тахикардия.
Жинсий ривожланиш бошланиши билан жинсий аъзолардаги турли нуқсонлар ҳам аниқлана бошлайди: дисменорея, аменорея, гипо ва гипертиреоз, семириш каби салбий ҳолатлар кўриниш беради.
Катта бармоқни сўриш — катта ёшдаги болаларда бу ривожланмаслик белгиси ҳисобланади ва тишларнинг нотўғри ўсишига олиб келади. Бармоқни сўриш орқали бола унга нисбатан эътибор камайиб кетганини кўрсатади.
Дудуқланиш — бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бу стресс ҳолатда конфликтлар ўсмирларда дудуқланиш кучайишига сабаб бўлади.
Мастурбация — жинсий қаноатланиш мақсадида ташқи жинсий аъзоларга тегиниш. Агар ўсмирда бу ҳолатга қизиқиш ва интилиш кучли бўлса, ота-она томонидан назорат йўқлиги ва қарама-қарши жинс билан мулоқотда муаммолар борлигини англатади.
Ўсмирлик давридаги зарарли одатлар кайфияти паст, депрессияга мойил ўсмирларда кўпроқ учрайди. Шунинг учун болада яхши кайфиятни пайдо қилиш, эътиборни кучайтириш билан зарарли одатларни бартараф қилиш мумкин. Айниқса шифокорлар ўсмирлар билан катталардек муомалада бўлиши керак.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил