Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил– Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?
Куни кеча «Ўзбектелеком» АК томонидан ўтказилган брифинг айни шу масалага бағишланди ва аҳолига телекоммуникация хизматларини тақдим этиш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.
Телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилмоқда, жумладан, мис линиялар оптик толали алоқа линияларига алмаштириляпти. Барча ҳудудларда техник стандартлар талабларига мувофиқ, эскирган телефон линиялари таъмирдан чиқарилди ва алмаштирилди, 4 минг км.дан ортиқ мис кабеллари янгиланди, xDSL технологияси билан хизматлар сифати яхшиланди. Умумий сиғими 150 мингдан ортиқ портга эга кенг полосали уланиш қурилмалари ўрнатилди, бунинг натижасида абонентларга FTTx технологиясидан фойдаланган ҳ олда оптик алоқа линияларига асосланган телекоммуникация хизматлари тақдим этилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 408 та кўп қаватли уй, 1108 та умумий таълим мактаби замонавий алоқа хизматлари билан таъминланди.
«Ўзбектелеком» АК биринчи чоракда оператор ва провайдерлар учун интернет-каналлар тарифини 1 Мбит/с. учун 70 минг 128 сўмгача пасайтирди.
«Интернет нархлари ундан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Яъни вақт ўтиши билан ундан қанча фойдаланишади, оператор ва провайдерлар уни биздан қанчага сотиб олишади-ю ўз абонентларига қанча арзон ёки қиммат ва тезликда тақдим этишади. Бу нарх оператор ва провайдерлар учун, турган гапки, фойдаланувчилар учун ҳам мунтазам пасайиб боради», — деди «Ўзбектелеком» АК тижорат директори вазифасини вақтинча бажарувчи Алишер ЗУФАРОВ брифинг давомида.
Жорий йил 25 февралдан бошлаб, «Ўзбектелеком» АК «UNLIM» сериясининг янги лимитсиз тариф режаларини фойдаланиш учун тақдим этди. Абонентларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, 12 апрелдан «UNLIM» тариф режасининг сериясини яна учта: «UNLIM 6», «UNLIM 40» ва «UNLIM 100» билан тўлдирди.
Хуллас, телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш давом этмоқда. Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда, дея таъкидлашди «Ўзбектелеком» АК вакиллари.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил