Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилСўнгги кунларда «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш учун бир неча бор ариза билан мурожаат қилган.
Лекин мазкур муассасада олий таълим хизматларини кўрсатиш учун белгиланган талаб ва нормаларга жавоб берадиган, унга мулкий ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар билан таъминланмаганлиги, замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозланган аудиториялар ва ўқув хоналар мавжуд эмаслиги ҳамда илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилмагани сабабли лицензия бериш рад этилган.
Ушбу муассасанинг норасмий фаолияти бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хат юборилган.
Олий ўқув юртида ўқиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини ва уларнинг фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтмоқчимиз ва бундай ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Шу билан бирга, лицензия олган нодавлат таълим муассасалари тўғрисида маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-саҳифасида жойлашган лицензиялар реестридан (http://ntm.tdi.uz) ҳамда +998 71 231-07-53 (ички рақамлар 1020, 1027, 1037) орқали тўлиқ маълумотларни олишингиз мумкин.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил