Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилЭкспертлар бу қарорни сиёсий жасорат деб атамоқда
 
							Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 2 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу билан халқаро миқёсда узоқ йиллар давомида қийноқлар, миш-мишлар билан ном чиқарган жазони ижро этиш колонияси тугатилди.
«Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясида аввал ҳам, ҳозир ҳам маҳбусларга нисбатан қийноқлар бўлмаган. Ўзбекистонда мавжуд жазони ўташ жойларида ибодат қилишга рухсат этилади...»
Ушбу фикрлар Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида айтилди, дея хабар берди ЎзА.
– Бу мамлакат учун тарихий қарор бўлди, – деди Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов. – Халқаро ҳамжамият буни Ўзбекистоннинг келгуси ривожланишидаги долзарб қарор сифатида эътироф этди. Бир қатор экспертлар бу қарорни сиёсий жасорат деб атади. Ушбу қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантириш, ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Таъкидланишича, Жаслиқдаги жазони ижро этиш колонияси санитария меъёрларига жавоб беради ва мазкур колонияда аввал ҳам, ҳозир ҳам маҳбусларга нисбатан қийноқлар бўлмаган. 19-сон ЖИЭКнинг иношоотлари, бинолари ва мавжуд мол-мулклари Нукус шаҳридаги 2-сон тергов колониясига ўтказилди.
Ҳақиқатан ҳам 1999 йилда Қўнғирот туманининг Жаслиқ қўрғонида қурилган ушбу муассасанинг ёпилиши мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ва жаҳон ҳамжамияти олдида жуда катта аҳамиятга эга. 
19-сон ЖИЭКда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир қилган ва узоқ муддат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келинган. Колония Нукус шаҳридан 300 километр, Қўнғирот тумани марказидан эса 180 километр узоқликда жойлашган. У ер қишда қаҳратон совуқ, ёзда жазирама иссиқ. Жазони ўтаётган шахслар, уларнинг қариндошлари, яқинларининг келиб-кетишларига ҳам ўта ноқулай бўлган.
Мазкур муассасанинг бугунги кундаги лимити 1100 ўрин. Ҳозирги кунда 395 нафар маҳкум сақланяпти ва шуларнинг атиги 10 фоизи диний-экстремистик жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслардир.
Юқоридаги қарорга асосан ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар суд томонидан белгиланган жазони ўташ тартибига риоя этган ҳолда судлангунига қадар яшаган манзилига яқин жойлашган колонияларга кўчирилади. Бу эса уларнинг оила аъзолари ва яқинлари мушкулини осонлаштириб, маблағи ва вақтини тежаш имконини яратади. 
Президентимизнинг тегишли фармонларига биноан 2017 йилдан буён тўрт мингга яқин маҳкум афв этилди. Шуни ҳам эътироф этиш керакки, озод қилинган шахслар давлат ва жамият эътиборидан четда қолаётгани йўқ.
Жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларга нисбатан қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, яшаш саҳнлари ва ишлаб чиқариш ҳудудларида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, турли кўринишдаги тартиббузарликлар содир этилишининг олдини олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ходимлар томонидан маҳкумлар билан бўладиган ўзаро муносабатларда белгиланган қонун талабларидан четга чиқиш ҳолатлари содир этилишига қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида колониялар ҳудуди жами 2 минг 648 та замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, тергов жараёни ва сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча тергов ҳибсхоналарида алоҳида терговчилар хонаси ташкил этилиб, замонавий, овоз ёзиш имкониятига эга бўлган 71 та видеокамера ўрнатилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўрнатилган тартибда киритилган. Ҳозир мазкур қонун лойиҳаси ўрганиб чиқилмоқда. Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг 3 та қонуни ва жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг тиббий ва ижтимоий ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ўзгартиш ва 15 га яқин қўшимча киритиш таклиф этилмоқда.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилди.
– Ўзбекистонда мавжуд жазони ўташ жойларида ибодат қилишга рухсат этиладими?
– Жазони ўташ жойларида ўрнатилган ягона тартиб, кун режаси мавжуд, – деди ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Жамшид Султонов. – Маҳбуслар мазкур тартибни бузмаган ҳолда ўз диний эътиқодларидан келиб чиқиб, диний амалларни бажаришлари мумкин. Диний амалларни бажариш Ўзбекистондаги ҳеч қайси жазони ўташ жойларида тақиқланмаган. Рўза ойларида уларни овқатга мажбурлаш ёки бошқа ибодатларини бузиш ҳолатлари кузатилмаган.
– Жаслиқ колонияси келгусида музейга айлантирилиши мумкинми?
– Бу колониянинг келгусида музей ёки бошқа бирор объектга айлантирилиши ҳозирча номаълум, – деди Баҳромбек Одилов. – Шуни аниқ айтаманки, 19-сон ЖИЭК ўрнига энди бошқа колония ташкил этилмайди.
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил