Саломатлик      Бош саҳифа

ОЧИҚ МУҲОКАМА ЭТИЛМАЙДИГАН НОЗИК МАСАЛА

Балоғат даври бола организмида 

ОЧИҚ МУҲОКАМА ЭТИЛМАЙДИГАН НОЗИК МАСАЛА

физиологик ривожланиш, ички қарама-қаршиликлар, феъл-атвордаги ўзгаришлар билан кечади. Бу жараёнда ўсмирга нафақат руҳий мадад, балки тиббий маслаҳатлар ва тўғри йўналиш ҳам зарур. Айниқса, вояга етаётган қиз бола учун бу ўта муҳим.

Аммо ҳар доим ҳам оилада ушбу масала ўсмир билан очиқ муҳокама қилинмайди.  Баъзан эса оналарнинг ўзида бу борада етарли тушунча йўқлигидан муаммолар юзага келиши мумкин. Тошкент шаҳри Учтепа тумани 25-оилавий поликлиника гинекологи Назира ­ТАНГИРОВАнинг ушбу йўналишдаги тиббий маслаҳатлари фойдадан холи эмас.

Йилда бир марта

Қиз бола балоғатга етиш даврининг илк босқичида — 11-12 ёшда, ҳеч нарса безовта қилмаса ҳам, гинекологнинг умумий кўригидан ўтиши керак. Чунки гинеколог нафақат аёллар касалликларини даволайди, балки вояга етаётган қиз организмидаги ўзига хос ўзгаришларни кузатиб, баҳолайди. Наслда бирор касалликка мойиллик бўлса, унинг олдини олишда ҳам шифокор кўриги муҳим. Шу сабабли вояга етаётган қизни йилда бир марта гинеколог текширувидан ўтказиш лозим.

Асло кечиктирманг!

Балоғат ёшидаги қизингизда қуйидаги ҳолатлар кузатилса, дарҳол оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг:

 ҳайз келиши тўхтаб қолганда;

 ҳайз цикли бузилганда (одатда, 21, 24, 28, 32 кун оралиғидаги цикл меъёр ҳисобланади);

 ҳайз кучли оғриқ билан кечса (одатда, қизлар бу пайтда қориннинг пастида тортишадиган оғриқдан шикоят қилади. Бу ҳолат бачадоннинг ҳали тўла ривожланиб улгурмаганидан дарак. Баъзан оғриқнинг давомий кечиши кузатилади. Бу эса сурункали шамоллаш, жинсий аъзолар хасталаниши, эндометриоздан бўлиши мумкин ва ҳар икки ҳолат ҳам малакали тиббий кўрикни талаб қилади);

 ҳайз уч кундан кам ва етти кундан кўп келса;

 12-13 ёшда ҳам ўсмирликка хос бирор ташқи белги кузатилмаса;

 балоғатга етиш даври эрта бошланганда (одатда, тўлачадан келган қизларда озғинларга нисбатан ривожланиш тезроқ бошланади).

Кийимлар ва тозалик

 Бу даврда тозаликка янада кўпроқ аҳамият қаратиш талаб этилади. Турли сув ҳавзаларида чўмилиш, умуман, узоқ вақт иссиқ ёки совуқ сувда қолиш асло мумкин эмас. Спорт машғулотларининг ҳам енгилроқ, организмни зўриқтирмайдиган тури билан шуғулланган маъқул.

Балоғат даврида қиз боланинг кийиниши жиддий эътибор талаб этади. Ҳаддан ташқари тор кийим организмнинг сиқилишига сабаб бўлиб, тана аъзоларининг нотўғри ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, кийим матосининг тури ҳам аҳамиятли: синтетик матодан тикилган кийим ҳаво ўтказмай, турли тери касалликларини пайдо қилиши мумкин.

Шуни алоҳида эслатиб ўтиш лозимки, баланд пошнали оёқ кийимлар нафақат соғлиқни ёмонлаштиради, балки қоматнинг текис ва чиройли ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Айниқса, бу яссиоёқликка олиб келади. Шу сабабли чиройли қомат ва мустаҳкам соғлиққа эга бўлишни хоҳлаган қиз ушбу тавсияларни ёдда сақлаши лозим.

Рушана РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  шифобахш  қора  гуруч етиштирилмоқда

Хоразмда шифобахш қора гуруч етиштирилмоқда

🕔16:26, 11.12.2025 ✔35

Гуручнинг оқ, сарғиш, қизғиш рангда бўлиши барчамизга аён. Аммо, гуручнинг қора ранглисини кўрганмисиз? Ҳа, айнан қора гуруч! Келинг, гапни дастлаб ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотдан бошласак.

Батафсил
Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔44

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔67

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  шифобахш  қора  гуруч етиштирилмоқда

    Хоразмда шифобахш қора гуруч етиштирилмоқда

    Гуручнинг оқ, сарғиш, қизғиш рангда бўлиши барчамизга аён. Аммо, гуручнинг қора ранглисини кўрганмисиз? Ҳа, айнан қора гуруч! Келинг, гапни дастлаб ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотдан бошласак.

    ✔ 35    🕔 16:26, 11.12.2025
  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 44    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 67    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 79    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 69    🕔 16:00, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар