Экоолам      Бош саҳифа

МЕН КИММАН, АЙТ?

Ўзингизга четдан назар солишни хоҳлайсизми? Бошқалардан устун жиҳатларингиз ва камчиликларингизни билмоқчимисиз?

МЕН КИММАН, АЙТ?

Унда қуйидаги шакллардан бирини танланг ва 1 рақами билан белгиланг. Қолганларини ҳам ёқиш-ёқмаслигига қараб, 5 гача рақамлаб чиқинг. 

Квадрат. Квадратни биринчи ўринга чиқарганлар ҳаётда ва ишда тартиб-интизомга амал қилади. Улар барча ишни ўз вақтида бажаришни, тозаликни хуш кўрувчи, меҳнатсевар ва тиришқоқ бўлади. Қатъият, ваъданинг устидан чиқиш, ҳалоллик ва тежамкорлик ҳам уларга хос.

Квадратларнинг асосий камчилиги: ўта талабчанлик, майда нарсаларга ҳам катта эътибор қаратиш, қайсарлик, янгиликларни қийинчилик билан қабул қилиш, фантазиянинг камбағаллиги.

Учбурчак. Улар яхши лидер, елкасига масъулият олишдан чўчимайди. Кучини тўғри йўналтира оладиган, ўзига ишончи баланд, таваккалчи. Шу билан бирга, ғайратли, тўғрисўз, ҳиссиётга бой, ақлли одамлардир.

Учбурчакларнинг асосий камчиликлари: уларда худбинлик яққол сезилади. Назорат қилишни яхши кўрадиган, манфаатларини кўп нарсадан устун қўювчи, сабрсиз, дийдаси қаттиқ, жаҳли тез бўлади.

Айлана. Улар жуда киришувчан, меҳрибон, ғамхўр, садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, бағрикенг, қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, кечиримли, конфликтлардан йироқ кишилардир.

Аммо айланаларда ҳам ўзига хос камчиликлар етарли: ўзгалар фикрига тобелик, ўта ювошлик, бетартиблик, доимий иккиланиш, муҳим қарорлар қабул қилишдан қочиш, кўнгли бўш, ишонувчанлик.

Тўртбурчак. Қизиқувчанлик, яхши таълим олиш ва янгиликка интилиш,  ўта зийраклик, аммо ишонувчан ва самимийлик уларга хос. Тўртбурчаклардаги асосий яхши фазилат сезгирликдир.

Камчиликларига келадиган бўлсак, тўртбурчак шаклни танлаганлар ўзини паст баҳоловчи, қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иши ва сўзи орасида тафовут бўлади. Ҳиссий беқарорлик ҳам уларга тез-тез панд бериши мумкин. Содда, унутувчанлик ва кечиримлилиги билан ажралиб туради.

Зигзаг. Улар янгилик ва ижодга интилувчан, ўрганишга чанқоқ, бироз хаёлпараст, оптимист бўлади. Ташаббускорлик, келажакка интилиш ва ғалаёнкорлик ҳам уларга бегона эмас.

Зигзаглар тартибсизликка мойил, қўнимсиз, ўта ўзгарувчан, қоидаларга амал қилмаслик, кесатиб гапириш каби хусусиятлари сабаб тез-тез муаммоларга дуч келади.




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔24

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔20

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар