Экоолам      Бош саҳифа

ТУШГА НИМАЛАР КИРМАЙДИ

Туш ва унинг таъбирига ишонасизми? Кимдир буни ирим деб ҳисобласа, яна кимдир унда илмий асос борлигини таъкидлайди.

ТУШГА НИМАЛАР КИРМАЙДИ

Яқинда ўтказилган тадқиқотда кўрилган туш мазмунига қараб, айрим касалликларга ташхис қўйиш мумкинлиги исботланди.

Инсон онги уйқу вақтида илгари қабул қилган барча маълумотни, шунингдек, ички аъзолар берадиган сигналларни фаол таҳлил қила бошлайди. Турли касалликларни ташхислашда бемор кўрадиган тушларнинг ҳам аҳамияти катта. Буни биринчи марта россиялик олим, тиббиёт фанлари доктори Василий Касаткин илмий ўрганди. Унинг таъкидлашича, туш бутун организм ҳолатидан келиб чиқиб, кўрилади ва бу орқали саломатлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам аниқлаш мумкин.

Тадқиқотчи 1,4 мингдан зиёд беморнинг 27,3 минг тушини таҳлил қилиб, шундай хулосага келди: ухлаётган одамнинг мияси касалликнинг илк аломатлари кузатилишидан аввал уни яқинлашиб келаётган хасталикдан огоҳлантириши мумкин. Тадқиқотчининг фикрича, сурункали гастритни касаллик бошланишидан бир ой аввал бемор кўрадиган тушларни таҳлил қилиб, аниқлаш мумкин. Нафас йўли касалликларини икки ой аввал, қон босими касалликларини 2-3 ой, неврозни бир ҳафтадан бир ойгача олдин билса бўлади.

Хўш, қандай туш қайси     касалликдан белги беради?

Тадқиқотда шу саволга жавоб берувчи бир қанча илмий асосланган маълумотлар келтирилган:

 Юрак касалликларидан азият чекувчилар қўрқинчли тушлардан, масалан, кимдир уларни таъқиб қилиши, жарликка ёки бирор чуқурга қулаётгани, ўзининг ёки кимнингдир дафн маросимини кўриши кўп кузатилган.

 Қон босими ошганда учаётган самолётлар, табиий офатлар, уй томининг қулаши, чуқурга ағнаш каби тушлар кўрилади. Гипертоник (қон босими юқори юрувчи)лар тушида ёқимсиз овоздан қулоғи битиб қолганини ҳам тез-тез кўришар экан.

 Қон босими тушганда эса ҳолсизлик, қандайдир оғир юкни кўтаришга, дарёдан сузиб ўтишга қийналиш, машаққат билан тоққа чиқиш кабилар тушга киради.

 Бронхиал астмада кимдир бўғаётгани, кўкрак қисмида қандайдир оғир нарса сакраётгани, бемор устига тупроқ ағнагани, кўчкининг остида қолаётгани ёки нафас олиш учун кислород йўқ бўлган қандайдир тор жойда ёлғиз қолгани каби тушлар кўпроқ кўрилар экан.

 Жигар касалликларида муштлашиш, пичоқдан жароҳатланиш, қон каби нарсалар тушга киради.

 Шамоллаган киши тушида ўзини оловда, ҳаммомдаги парда кўриши ёки музли сувда чўмилаётганини, тор ва ноқулай кийимлар кийиб юрганини, кўп суюқлик ичиб чанқоғи босилмаганидан қийналаётганини кўриши  мумкин.

 Депрессияда охири йўқ қоронғи ўрмон, жуда баланд девор, боши берк кўча тушга кириши кўп кузатилган.

Дилроз АБРАЕВА тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔24

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔20

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар