ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди
Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.
БатафсилБолалигимда Қоплон лақабли итим бор эди. У қаҳратон қиш фаслида болалади. Совуқ юзни чимчилар, кучукчалар эса онасининг пинжига суқулиб, дағ-дағ қалтирарди. Мен бу ҳолатга эътиборсизлик қилибман. Эрта тонгда қарасам, тўрттала кучукча ҳам совуқдан қотиб қолган экан...
 
 
							Тушга яқин кучукларни боғ четидаги холи жойга кўмиш учун уйчага бордим. Уларни қўлимга оламан деб энгашган эдим, Қоплон важоҳат билан менга иррилади, ўзимни тик тутдим, орқага тисарилдим. Итдаги чексиз оналик меҳрини кўриб ҳайратландим, таъсирланиб йиғлаб юборган эдим.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида уй ҳайвонларини ёппасига «қириб» ташланганини ўқиб карахт бўлиб қолдим. Уларга сосискага дори (зараркунандаларга мўлжалланган заҳар) қўшиб берилган. Қандай ваҳшийлик? Беихтиёр титраб кетасан киши. Наҳотки, инсонлар орасида ана шундай бемеҳр, тошбағир кимсалар ҳам бўлса?..
Ёки Қорақалпоғистонда бир гуруҳ броконерлар томонидан кийикларни овлаб, ўлдирилишини олайлик. Ёқангни ушлайсан. Пайти келса одамдан ҳам меҳрибон, вафодор, садоқатли жонзотларга бу қадар хунрезликни қандай дийдаси қаттиқ кимсалар амалга оширганига ҳайрон бўласиз. Албатта, Самарқанддаги ҳолат бўйича кейинчалик текширув ишлари олиб борилган, мазкур жараён юзасидан айбдорлар жазоланган. Бироқ, жонзотлар ўлди-ку, улар қайтмайди энди. Энг ёмони, тегишли мутасаддилар бундан ўзларига хулоса чиқариб олишдимикан?
«Ҳатико» кинофильмини кўрган бўлсангиз керак, инсоният оламида шов-шувларга сабаб бўлган эди. Эгаси вафотидан сўнг ит уни ўзи доим кутиб оладиган вокзал қаршисида 9 йил кутиб яшайди. Охир-оқибат эса соғинч дарди билан кўз юмади. Унинг ўлган куни бутун Японияда мотам куни деб эълон қилинади. 1943 йил жаҳон уруши учун қурол-аслаҳаларга металл керак бўлгани учун Ҳатиконинг шарафига ўрнатилган ҳайкални бузишади. Лекин, ҳақиқий дўстнинг содиқлигини унутмаган япон халқи уруш тугаши билан унинг номига қайта ҳайкал ўрнатишади. 1950 йил Ҳатиконинг 50 йиллиги шарафига фильм премьераси бўлиб ўтади. Реал ҳаётий воқеаларга асосланган фильм жонзотнинг инсонга содиқ дўстлиги ҳақида сўзлайди. Кейинчалик фильмнинг америкаликлар ишлаган варианти ҳам миллионлаб инсонлар қалбини забт этади. Чинакам меҳр-оқибат, инсонийлик, садоқат, сабр, муҳаббат, сифатларидан сўзлайди бу киноасар.
Бир танишим айтиб қолди: «Туркияга сафарим чоғида, кўчада дайди ит, мушукларни ва уларга бўлган муносабатни кўриб, ҳайратимни яшира олмаганман. Катталиги қўйдек келадиган итлар Истанбулда юзлаб туристлар ва маҳаллий аҳоли орасида бемалол сайр қилиб, ухлаб ётибди. Қулоқларида сариқ ёрлиқ, эмланиб кастрация ҳам қилинган экан. Ҳеч кимга ташланмайди, беозор. Қайтанга бу ҳам туристларнинг Туркияга келиши учун ўзига хос бир сабаб. Бир йили қишда қаттиқ совуқ бўлганида одамлар ёпинчиқлар олиб, итларнинг устига ёпиб чиқишган экан. Бу ҳолат ОАВда кенг ёритилган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган...»
Бизда-чи? Самарқанд вилоятида рўй берган юқоридаги хунук ҳолат ҳайвонларга бўлган муносабатимизни кўрсатиб қўймадими? Назаримда ҳайвонлар муҳофазаси учун ҳам қонунларимизда қатъий меъёрлар белгилаш вақти келди. Она табиатга ва унинг жонзотларига бўлган муносабатлар эътиборсиз қолиши мумкин эмас.
Эътибор берган бўлсангиз, пойтахтнинг автобус бекатларида «Инсон бўл, озор берма» ёзуви туширилган ит ёки мушукнинг кўзларидан ёш оқиб турган суратига кўзингиз тушади. Ҳа, улар инсонлардан нажот кутмоқда. Айрим инсонлар жабридан ҳимоялашни сўрамоқда. Наҳотки, шуни англамасак?!
Инсон – ердаги ягона онгли мавжудот. Фақатгина у барча жонли мавжудотлар ҳақида тафаккур қила олади. Шундай экан, инсон бўлайлик, жониворларга озор бермайлик!
Ислом АСИЛБЕКОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.
БатафсилБугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.
БатафсилЎзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.
Батафсил