Экоолам      Бош саҳифа

Ўсмирлик депрессияси

Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

Ўсмирлик депрессияси

Ўсмирнинг ўз хатти-ҳаракатлари, атрофидагилардан ва ҳаёт тарзидан қониқмаслиги ҳамда ўзини бахтсиз сезишига кўпгина сабаблар мавжуд. Оддий мисол қилиб, ўсмирнинг ёмон баҳо олгандан кейинги ҳолатини олишимиз мумкин. Бундай ҳолларда ўсмирларда ўзига бўлган ишончсизлик пайдо бўлиши ва  ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис этиши мумкин. 

Мактабдаги фанларни ўзлаштира олиш, тенгдошлар ўртасидаги ижти­моий ҳолат, жинсий ориентация, оилавий фаровонлик ўсмирнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатадиган омиллардир. Баъзида, ўсмирлик депрессияси атроф-муҳит омиллари таъсирида янада кучайиши мумкин. Аммо бундай пайтда на дўстлар, на қариндошлар ва оила аъзолари, ҳатто доимий равишда унга қувонч олиб келадиган севимли машғулотлар ҳам ўсмирни руҳий тушкунликдан халос бўлишга ёрдам бермаслиги мумкин. Бундай ҳолда, у ўсмирлик депрессиясига чалинган ҳисобланади. 

Аломатлари қандай?
Кўпинча, ўсмирлик депрессияси белгилари кайфият ва хатти-ҳаракатлардаги ўзгаришларда намоён бўлади. Бундай болалар ҳаётдаги ғайратларини йўқотадилар ва мактабдан чиқиб, ўз хоналарига қамалиб олиб, бир неча соат ёлғиз ўтиришлари мумкин. Болада уйқучанлик, иштаҳанинг ўзгариши ва ҳатто майда жиноятчилик, масалан, савдо дўконларини ўмариш ёки мастлик ва гиёҳванд моддалар билан заҳарланиш ҳолатлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ўсмирлар кўпинча тамаки чекишади ва ҳозирда осон қўлга киритса бўладиган, дорихоналарда сотиладиган уйқу чақирувчи дори воситаларидан фойдаланиб, таскин топмоқчи бўлишади.
Ўсмир депрессиясининг асосий белгилари қуйидагилар:
● апатия;
● бош оғриғи, ошқозон оғриғи, бел оғриғи ёки чарчаш каби доимий оғриқлар.
● диққатни жамлашнинг қийинлашуви;
● бирор қарорни ўзи қабул қилолмаслик;
● масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар — масалан, улар ўз вазифаларини унутишади, мактабга кеч қолишади ёки уни ташлаб юборишади;
● иштаҳани йўқотиш ёки овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, бу сезиларли даражада вазн йўқотиш ёки тўлаликка олиб келади;
● паришонхотирлик;
● ўлим ҳақидаги хаёлларга берилиш;
● исёнкор хулқ;
● қайғу, безовталик ёки умидсизлик ҳисси;
● кечаси уйқусизлик ва кун давомида уйқучанлик;
● мактабдаги ўзлаштиришларнинг тўсатдан пасайиши;
● спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ва тасодифий бузуқ жинсий алоқалар;
● дўстлардан қочиш.

Наслдан наслга ўтадими?
Ҳа, агар руҳий тушкунлик 15 дан 30 ёшгача бўлган оралиқда бошланган бўлса, кўп ҳолларда бу ирсийдир. Бундан ташқари, оилада ва ота-онада депрессия аломатлари қайд этилган бўлса, бундай ҳолларда, шу оилалардаги болаларда ўсмирлик депрессияси кўпроқ учрайди.

Қандай ташхислаш
 мумкин?
Психиатр ўсмир, унинг қариндошлари, ўқитувчилари ёки дўстлари билан ўтказилган суҳбатлар ва психологик тест­ларнинг натижаларига таяниб, «ўсмирлик депрессияси» ташхисини қўяди.
Касаллик даражаси ва ўз жонига қасд қилиш хавфи ушбу суҳбатларнинг батафсил баҳоси асосида аниқланади. Суҳбатлар ва психологик тестлар натижасида олинган маълумотларга кўра, даволаш схемаси ва усуллари белгиланади. Психиатр, шунингдек, бошқа руҳий касалликлар, масалан, безовталик, маниакал хатти-ҳаракатлар ёки шизофрения каби касалликларнинг мавжудлигини ҳам кўриб чиқади. Шунингдек, у боланинг суиқасд ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллигини батафсил текширади.

Давоси қандай?
Депрессия учун кўплаб даволаниш усуллари, жумладан, дори-дармонлар ва психотерапия мавжуд. Агар руҳий тушкунлик оиладаги муаммолар туфайли келиб чиқса, оилавий терапия самарали даволаниш бўлиши мумкин. Шунинг­дек, бола билимни осон ўзлаштириши ва тенгдошлари билан мулоқотда қийинчиликларни енгиши учун қариндошлари ва ўқитувчиларининг ёрдамини ҳис қилиши керак. 

Ота-она нима
қилишлари керак?
Ўсмирларга тарбия беришнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлиши табиий. Аммо, ўсмирларда стрессни камайтиришга ёрдам берадиган самарали усуллар мавжуд: уларни ёмон хулқ-атвори учун жазолаш ўрнига, яхши қилган ишлари учун мақтаб, рағбатлантириш. Жазолаш ва кўнглига тегиб шарманда қилиш,  ўсмирларда ўзига бўлган ишончни синдиради ва қобилиятсиз қилиб қўяди.
Боланинг хато қилишига тўсқинлик қилманг. Керагидан ортиқ диққат қилиш ёки улар учун қарор қабул қилиш уларнинг қобилиятига ишонмаслик деб қабул қилиниши мумкин. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.
Фарзандингизга танаффус беринг. Айтганларингизни тўлиқ бажаришини кутманг. Фарзандингизга ўзингиз учун идеал бўлган ҳаёт йўлини қўйманг. Фарзандингизнинг фаолияти орқали ёшлигингизни қайтаришга уринманг. Агар фарзандингизнинг тушкунликка тушганини сезсангиз, унинг муаммоларини тинглашга вақт ажратинг. Сиз учун жиддий муаммо бўлиб ҳисобланмаган фарзанди­нгиз муаммоси, шуни ёдда тутингки, ривож­ланаётган одам учун бу жуда муҳим бўлиб кўринади. Фарзандингиз билан тез-тез боғланинг ва бемалол мулоқотда бўлинг. Фарзандингизнинг муаммолари сабаблари ҳақида кўпроқ билиб олиш учун диққат билан тинг­ланг. Агар сиз фарзандингизни бундай тушкунликдан чиқара олмасангиз ва фарзандингиз билан муносабат ўрната олмасангиз, психолог ёрдамидан фойдаланинг.

Гулчеҳра ҒАФУРОВА, 
психотерапевт
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар