Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил— Яқинда ўн тўққиз ёшга кирдим. Тўғриси, исмим ўзимга ёқмайди. Ота-онам ҳам исмимни ўзгартиришимга рози.
Бу борада қайси ташкилотга мурожаат қилишим керак?
Норбуви МУХОНОВА,
Ўрта Чирчиқ тумани
— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 226-моддасига кўра, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризаларни ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи кўриб чиқади. Бу борадаги хулосани ички ишлар органлари ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-моддасига кўра, фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт, у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.
Исмини ўзгартирган фуқаро аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли.
Бошқа шахс исмидан фойдаланиб ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишга йўл қўйилмайди.
Саволга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 2-давлат нотариал идораси нотариуси
Камола ЖЎРАБОЕВА
жавоб берди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил