Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сабримиз синаладиган кунлар

Бошига турли синовлар тушганда инсон ўзининг қай даражада ожиз эканини ҳис қилади. Руҳан ва маънан ўзлигига қайтади. Ҳаётнинг кўплаб ҳақиқатларини англаб етишда синовларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси борлигини инкор қилиб бўлмайди. 
 

Сабримиз синаладиган кунлар

Инсон ҳамиша ўзи орзу қилган, кутган, ўйлаб-режалаштирган ишлари амалга ошишини истаб яшайди. Шу истаги амалга ошмаса, кутганидан бошқа нарсага дуч келса, ранжийди, кўнгли хуфтон бўлади. Бундай вазиятларда ўзини буткул йўқотиб қўядиган, саросимага тушиб қоладиган, мувозанатсиз қоладиганлар ҳам йўқ эмас. 
Шундай ҳолатларни бошдан кечирган инсонлар бундан тажриба олиб, ўзи учун зарур хулосани чиқара олиши керак. Ҳаётда кўп нарса бизга боғлиқ эмаслигини, инсон борлиқдаги катта-катта ҳаракатлар олдида уммондаги хасдай бир мавжудот эканини ҳис қилишига синовлар ёрдамчи бўлади. Одамзотнинг тийнатидаги ­сабр-бардош, қаноат, ўзгалар дардини ҳис қилиш, бошқаларга ҳамдард бўлиш, йиқилганни суяш, муҳтожга кўмак қўлини чўзиш каби ўнлаб инсоний хусусиятлар айни мана шундай синовли кунларда шаклланади. Инсоннинг жисман, руҳан ва маънан чиниқиши учун эса, бундай кўникмалар жуда зарур. 
Шу кунларда халқимиз бир неча синовларни бошдан кечиряпти. Бутун дунёга раҳна солган касаллик, табиий офатлар, тўғон тошқини каби синовларда инсон ўзининг қанчалик ва қай даражада инсоний сифатларга эга эканини англаб боради. Булар орқали чиқарилган хулосалар эртага қилинадиган ишлар учун пойдевор бўлолсагина бизга аталган синовлардан чинакамига омон чиққан бўламиз.
Қуръони каримда: «Сиз бир нарсани яхши деб ўйлайсиз, балки у сиз учун ёмондир? Сиз бир нарсани ёмон деб ўйлайсиз, балки у сиз учун яхшидир? Сиз билмайсиз, Аллоҳ билувчидир», дея марҳамат қилинади. Бунда инсон ўзига хуш келмаган ишда ҳам баъзан катта бир фойда борлигига ишора қилинади. Шакл-шамойилига қараб бирон ишни яхши ёки ёмон деб қатъий ҳукм чиқаришга ошиқмаслик зарурлиги уқтирилади. Ҳар қандай ишдан бир яхшилик умид қилинади. Ёмон хаёллар ва умидсизликка тушиб қолмасликка алоҳида эътибор қаратилади. 

Бошимизга тушган ҳар бир иш учун шукроналик билан, сабр қилиб, офият сўраб туриш бизнинг ҳақиқий бандалик вазифамиз экани бир он бўлса-да эсимиздан чиқмаслиги зарур. 

Аслида тун билан кун, ой билан қуёш муттасил алмашиниб турганидек, яхши-ёмон кунлар ҳам ҳаммамизнинг ҳаётимизда қайсидир шаклда учраб туради. Дунёнинг равиши ана шу алмашинувга хосланган. 
Шу кунларда Рамазони шариф бошимиз узра соя солиб турибди. Бундай фазилатли кунларда қилинган яхши ишларга бериладиган ажр-мукофотлар етти юз баробар ва ундан ҳам зиёда тарзда кўпайтириб берилади. Тилимизни турли ножўя гап-сўзлардан тийиб, қўлимиздан келганча яхши ишларга камарбаста бўлсак, тутаётган рўзаларимиз, қилаётган хайрли амалларимиз янада савоблироқ бўлади, иншааллоҳ. Барчага бирдай меҳр-мурувват кўрсатиш, уни ўзимиздан, ўз оила-аҳлимиздан бош­лаш ҳам савоблидир. Бир-бировга қилинадиган солиҳ амалларимиз дунё халқлари бир ота-онанинг фарзандлари эканини ҳис қилиб яшашга восита бўлади. 
Ҳеч бир синов ўз йўлимиздан адашишимизга сабаб бўлмаслигини Яратгандан тилаймиз.

Шуҳратжон ҒОЙИМОВ,
Тошкент шаҳридаги
«Кулолқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби                
 




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔69

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔176

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔187

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 69    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 176    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 187    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 272    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 474    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар