Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил«Вобкент марказий томорқа хизмати» МЧЖ томонидан жорий йилда кам таъминланган оилаларга субсидия асосида аҳоли хонадонларига 17 минг дона помидор кўчатлари ҳамда фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларининг талабидан келиб чиқиб 13,2 минг дона ҳар хил турдаги мевали кўчатлар етказиб берди.
Аҳолининг даромадини ошириш мақсадида аҳоли хонадонларига икки ярусли иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширди. Бундан ташқари, жамият мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, йилига 2-3 марта ҳосил олиш бўйича тавсия ва қўлланмалар бериб бормоқда.
– Аҳолига эртапишар полиз маҳсулотларини етиштириш бўйича тумандаги 0,8 гектар иссиқхонада 7 минг 676 дона тарвуз етиштирилмоқда, – дейди жамият раҳбари Саидмуҳаммад Ражабов. – Қувонарлиси, тумандаги «Кўлхатиб» маҳалла фуқаролар йиғини Саркор қишлоғида 80 сотих ер майдонига «Томорқа хизмати» МЧЖ томонидан иссиқхона қурилган эди. Мазкур иссиқхоналарда эртапишар тарвуз кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Айни кунларда иссиқхонада тарвузлар пишиб етилиш арафасида.
Парваришланаётган бу тарвузлар бухороликлар томонидан биринчи маротаба экилган.
Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятининг 11 та туманида «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятлари ташкил қилинган.
Мазкур жамиятларда 22 нафар доимий 110 нафар мавсумий ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда.
Зариф КОМИЛОВ,
ЎзА
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил