Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

Афсуски, дунёнинг кўп давлатлари қаторида Ўзбекистон халқи ҳам бу синовдан четда қолмади. Яратганнинг бу каби синовларидан миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳеч ким ва ҳеч бир ва ҳатто қудратлиман деган давлатлар ҳам ҳимояланмаган.
Бугун эпидемиологик вазият юмшагандек бўлсада, бутун дунёда унинг қайтиш тўлқини хавфи ҳам йўқ эмас. Вазият сабаб ҳатто мусулмон оламининг кўнгиллар интилувчи, дийдори ошиқтирувчи Маккаи мукаррамага зиёратлар ҳам чегараланди. Шунинг ўзи ҳам хавф кўламини белгилаб беради.
Аёл жасорати, унинг оқилона чоралари, тартиб ва интизом, қоидаларга амал қилиш фазилати, ён-атрофидагиларга меҳрибонлик билан ёндашуви, унинг қанчалар шафқатли бўлмасин халқи, оиласи, фарзандлари бошига иш тушганда қатъий ва мустаҳкам қарорлар қабул қилиб, жипслаша олиши бугунги шароитда қўл келмоқда. 
Пандемия даврида биз аёллар қуйидагиларни янада чуқурроқ англамоқдамиз: 
– Мураккаб вазиятда оддий соғлом турмуш тарзига ва карантин тартибига риоя этиш билан инсон ўзини ҳалокатдан асраб қолиши мумкинлигини тушундик; 
– Биз оддий, кичик, маиший, глобал бўлмаган деб баҳолаган омилларимиз аслида, умуммиллат ва умуминсоният саломатлигини сақлашда катта роль ўйнашини англадик! Биз қаерда яшамайлик бир-биримизга боғлиқлигимизни, бутун инсоният ўзаро кўринмас ришталар билан боғлиқ эканини ҳис этдик!
– Кутилмаган ўзгаришларни, янгиланиш ва зарбларни қабул қилишдан қўрқмасликни ўргандик!
– Оила даромадини оширишнинг янги шароитдаги йўлларини топишни ўргандик!
– Биз ОНАлар, АЁЛлар вирусдан хабарсиз, ўз хаёлида ўйинчоқ ўйнашни, мультфильм кўришни орзу қилиб турган болажонларимиз, эндигина барқ уриб ҳаётга кириб келаётган фарзандларимизнинг келажаги учун ўз куч ва салоҳиятимизни сафарбар қилишимиз шартлигини яна бир бор ёдга олдик!
– Болаларимизга Яратганнинг ўзи берган жисму жонни, соғликни, она-табиатни, она сайёрамизни асраш ИНСОНнинг вазифаси эканини уқтирдик!
Мен ишонаман, Яратганнинг ўзи аёл зотига берган энг кучли фазилатларимизни, дуоларимизни, куч ва ғайратимизни шу кунларда эсон-омон ўтиб олишга сарфлаб, синовни енгиб байрамли кунларга етажакмиз!

Элмира БОСИТХОНОВА,
Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш
вазирининг биринчи
ўринбосари, сенатор




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔69

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔176

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔187

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 69    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 176    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 187    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 272    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 474    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар