Хориж хабарлари      Бош саҳифа

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

Улар фаолиятини ривожлантиришда хориж тажрибаси қандай?
 

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

Дунё бўйлаб 140 та давлат, ривожланаётган ва деярли барча ўтиш давридаги иқтисодиётларнинг тўртдан уч қисми иқтисодий ҳудудлардан фойдаланиб келмоқда. Сўнгги йилларда уларнинг сони тез ўсмоқда ва ушбу тизимдан фойдаланаётганлар 500 баробарга ошди.

«World Investment Report»нинг 2019 йил якунлари бўйича эълон қилган маълумотига кўра, 147 та давлатда 5 380 дан ортиқ иқтисодий ҳудудлар мавжуд. Уларнинг аксарияти бож олинмайдиган фаолиятни йўлга қўйган. Тарифлардан халос бўлиш ва энг муҳими, чегаралардаги юк таъминоти тартиб-таомилларининг мукаммал занжирини ташкил этишга асосий эътиборни қаратади.
Ривожланаётган мамлакатларда, аксинча, уларнинг асосий мақсади тўғридан-тўғри хорижий инвестиция­ларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, диверсификация ва модернизация қилишга қаратилган. Мисол учун, бугун Хитой иқтисодиёти ўсиш суръатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлиб, бунга жаҳондаги бизнес муносабатларни зудлик билан ўзгартира олгани сабабли эришган. Арзон иш кучи шиппаклардан тортиб мобиль телефонларгача бўлган турли маҳсулотларнинг нархи арзонлашишига сабаб бўлди. Қолаверса, Хитой Африкада энг йирик инвесторга айланди, шу сабаб Пекин Европа ёки Американи эмас, айнан «қора қитъа»ни ўзининг асосий ҳамкори ҳисоблайди.
Алоҳида қайд этиш лозимки, Хитой тараққиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўрни катта бўлган. Айни пайтда бу ерда тўртта махсус иқтисодий зона фаолият кўрсатмоқда – Шенчжен, Чжухай, Шантоу ва Сямен. Бундан ташқари, 14 та эркин савдо ҳудуди, 53 та юқори ва янги технологиялар ҳудуди, хорижда таҳсил олган мутахассисларга мўлжалланган 70 дан ортиқ илмий-техник ҳудуд, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни қайта ишлайдиган 38 та ҳудуд бор.
Умуман, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда асосий эътибор ҳудудлар табиий ресурслари ҳамда индустриал салоҳиятидан фойдаланиш ва экспорт тизимини кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Айнан шу ўринда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг унумли шакли бўлган замонавий эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Айнан ушбу йўналишда жаҳон тажрибасида кенг қўлланилаётган ва ўз самарасини бераётган бир қатор иқтисодий чора-тадбирларни қайд этиш жоиз.
Иқтисодий ҳудудлар Хитойда инвестиция киритиш учун энг қулай шароитлар яратилган минтақадир. Хорижий инвестицияларнинг асосий қисми ҳам айни шу ерда тўпланган. Даромад солиғи 15 фоиз бўлиб, рўйхатга олиш узоғи билан 1 ҳафта ичида амалга оширилади. Ускуналар олиб кирилаётган пайтда божхона солиғидан озод этилади. Маблағ киритган инвесторга у чиқиб кетаётганда қўшимча қиймат солиғи қайтариб берилади.
Хитой Евроосиё давлатларига мурожаат қилиб, янги Буюк ипак йўлининг Иқтисодий лойиҳасига бағиш­ланган режалари билан ўртоқлашди. «Ягона тақдирга эга – инсоният» номли концепция янги, катта, жиддий ва мураккаб бўлса ҳам ниҳоятда пухта ишланган бўлиб «глобал бошқарув»да: сиёсий келишув йўлларини қидириш, қитъалараро ягона инфратузилма тармоғини яратиш, савдо алоқасини яхши йўлга қўйиш, валюта-молиявий оқимига кенг йўл очиш, инсоният ҳаётининг турли тармоқларидаги амалий ҳамкорликда гуманитар алоқаларни ривожлантириш каби бешта муқобил вариантни ўз ичига олди. Машриқдан Мағрибга қараб йўл оладиган дунёдаги энг йирик, энг узун Янги буюк ипак йўллари бўйлаб ҳали қанчадан-қанча эркин, алоҳида, махсус иқтисодий ҳудудлар ташкил этилади.
Жанубий Хитой денгизи ороллари қадимда бўрон турганда ёки савдо кемаларига қароқчилар томонидан хавф туғилганда катта юк билан кетаётган кемалар учун паноҳ бўлган экан. Эндиликда бу «тинчлик, осо­йишталик соҳили» – давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилмоқда.
Маълумки, Қошғар – Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан бевосита чегарасида жойлашган минтақа. Пухта ўйланиб қилинган ҳисоб-китоб тўғри чиқди, мақсад амалга ошди, деб бугун бемалол айтиш мумкин. Сўнгги йилларда бу ерга Марказий Осиё давлатларидан меҳмонлар ва тадбиркорларнинг келиши сезиларли даражада ўсди. Маълумотларга кўра, бор-йўғи 15 минг аҳолиси бўлган Хоргос шаҳарчасига бугун кунига 10 мингга яқин ишбилармон, тадбиркор ва сайёҳ ташриф буюрмоқда.
Уйғур автоном провенциясида инвестиция ва ташқи савдо операциялари бўйича амалга оширилган ишлар ҳажми маблағ ҳисобида 13 миллиард юанни ташкил қилди. 2010 йилдан бошлаб Синсзян чегара олди савдосида, Хитойда инвестиция соҳасида биринчи бўлиб ҳисоб-китобни миллий валютада – юанда юргиза бошлади. Бу Хитойнинг Марказий ва Ғарбий Осиё давлатлари билан савдо-сотиқ ишларини юритишда олдинга ташланган жиддий қадам бўлди.
Келгусида, юқорида келтириб ўтилган иқтисодий зоналарда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишни янада кучайтириш, янги турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ва фирмаларини яратиш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун қулай инфратузилма яратиш зарур. Бу каби ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши иқтисодий зоналарнинг ривожланиши билан бирга, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсишида муҳим аҳамият касб этади.

Дилдора БОБОМУРОДОВА,
ТДИУ магистранти




Ўхшаш мақолалар

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

🕔16:59, 04.06.2026 ✔20

Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

🕔16:52, 04.06.2026 ✔20

БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

🕔16:51, 30.04.2026 ✔102

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 20    🕔 16:59, 04.06.2026
  • Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

    Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

    БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

    ✔ 20    🕔 16:52, 04.06.2026
  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 102    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 93    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 121    🕔 15:40, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар