Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилСеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.
Роботлар QR кодни сканерлаш орқали фуқаролардан сўров қабул қилиб олади. Сўровчи турган нуқтани автоматик тарзда аниқлайди ва унинг ҳузурига бориб, чиқиндини қабул қилади. Роботнинг вазифаси чиқиндини энг яқин қутигача етказиб беришдир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай замонавий мослама бутун ҳудудни чиқинди қутиси билан таъминлаш ҳамда чиқиндиларни белгиланмаган жойларда қолдириш каби муаммоларга муносиб ечим бўла олади.
Бегона ўтларга қарши лазер
АҚШ фермаларидан бирида бегона ўтларни йўқ қилиш учун махсус лазерли технология қўлланилади. Ушбу қурилма сунъий интеллект ёрдамида экинлар ва бегона ўтларни фарқлайди ҳамда аниқланган бегона ўтларни юқори аниқликдаги лазер нури билан куйдириб йўқ қилади.
Бундай тизимлар одатда камералар ва сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, реал вақт режимида тасвирни таҳлил қилади. Натижада, лазер фақат керакли жойга йўналтирилади ва асосий экинларга зарар етмайди.
Чанг-тўзонсиз қурилишлар модели
Қурилиш майдонларида чанг кўтарилиши жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Немис муҳандислиги бунга қарши муқобил чора таклиф қилмоқда.
Унга кўра, қурилиш майдонида, айниқса, эски иншоотларни бузиш асносида ҳудуддаги ҳаво намлигини ошириш модели таклиф этилмоқда.
Германияда қурувчилар эски биноларни бузиш жараёнида чангнинг тарқалишини минимал даражага тушириш учун сув оқимларидан фойдаланишади.
Учар автобус – афсона эмас!
Хитой олимлари йирик магистраллардаги тирбандликларнинг олдини олиш учун янги лойиҳа ташаббуси билан чиқди. Автотранспорт воситалари шиддатли даражада кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда бундай ихтиро кўпчилик учун фойдали бўлиши шубҳасиз.
Хитойда «Матрих» номли 10 кишилик учувчи автобус (йўловчи дрон) тақдим этилди. Бу кўргазма учун концепт эмас, балки аллақачон синовлардан ўтган ҳақиқий машина. Уни икки турдаги версияда ишлаб чиқариш режалаштирилган: 250 км масофага учувчи электр версияси ва 1500 км масофага учувчи гибрид версияси.
Қачон ва қаерда учишни бошлашлари ҳозирча номаълум. Лекин факт шуки: йўловчилар учун ҳаводаги транспорт фантастикадан синов жараёнларига чиқмоқда.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
БатафсилБМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил