Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Муҳокамалардан амалий ҳамкорликнинг барқарор механизмларини яратиш, трансчегаравий ҳаво ифлосланиши, мониторинг тизимларини такомиллаштириш ҳамда экологик сиёсат бўйича миллий ва халқаро ёндашувларни уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Азиз АБДУҲАКИМОВ, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси:

– Саноат ва транспорт юкламасининг ортиб бориши, тезкор урбанизация ҳамда иқлим хавфларининг кучайиши шароитида атмосфера мусаффолигини сақлаш муаммоси фақат миллий чоралар билан эмас, балки мувофиқлаштирилган минтақавий ҳамкорлик механизмлари орқали ҳал этилишини талаб қилади. Тоза ҳаво масаласи аллақачон давлат раҳбарлари даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Президенти томонидан Минтақавий экологик саммит очилишида илгари сурилган «Тоза ҳаво» давлатлараро консорциумини ташкил этиш ташаббуси дастлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида шакллантирилиб, кейинчалик бутун минтақага кенгайтириш, мониторинг маълумотлари, сунъий йўлдош кузатувлари ва таҳлиллар алмашинуви, чанг ва қум бўронларига жавоб чораларини мувофиқлаштириш ҳамда қўшма пилот лойиҳаларни амалга ошириш учун платформа вазифасини бажаради.

Валери ХИКИ, Жаҳон банкининг атроф-муҳит масалалари бўйича директори:

– Ҳаво сифатини яхшилаш мамлакатлар ва компанияларга ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ва янги бозорларга чиқиш имконини беради, бу эса иқтисодий ўсиш, иш ўринлари яратиш ва оилалар фаровонлигини таъминлайди. Жаҳон банки гуруҳи Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун зарур бўлган асосий инфратузилмани яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлайди – бу сиёсатни ривожлантириш ва технологияларни жорий этиш орқали амалга оширади ва минтақа ҳукуматлари ҳамда хусусий секторни, жумладан, трансчегаравий ҳамкорлик масалаларида, қўллаб-қувватлашда давом этади.

Арнолд КРАЙЛХУБЕР, UNEPнинг Европа офиси директори ва минтақавий вакили:

– Ҳаво ифлосланиши, жумладан, қум ва чанг бўронлари натижасида юзага келадиган ифлосланиш давлат чегаралари билан чекланмайди ва бизнинг жавоб чораларимиз ҳам улар билан чекланмаслиги керак. БМТнинг Атроф-муҳит бўйича ассамблеясининг 6/10-сонли резолюцияси ҳаво сифати бўйича маълумот алмашиш, уйғунлаштирилган сиёсат ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар орқали минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга чақиради. Ушбу мулоқот Марказий Осиё мамлакатларининг биргаликда ишлаш ва соғлиқни сақлаш, экотизимлар ҳамда тирикчилик манбаларини ҳимоя қилишга бўлган ортиб бораётган содиқлигини намойиш этади.




Ўхшаш мақолалар

Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

🕔16:51, 30.04.2026 ✔20

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Батафсил
Роботни  чақиринг!

Роботни чақиринг!

🕔16:45, 30.04.2026 ✔14

Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

Батафсил
Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

🕔15:40, 13.04.2026 ✔64

Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 20    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 14    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 64    🕔 15:40, 13.04.2026
  • Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

    Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

    Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

    ✔ 86    🕔 11:03, 24.03.2026
  • Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

    Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

    Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

    ✔ 108    🕔 14:38, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар