Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
• Инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлиб, қонда холестериннинг зарарлисини (ЛДЛ) камайтириш, фойдали холестеринни (ҲДЛ) кўпайтириш хусусиятига эга. Зайтун меваси таркибида юздан ортиқ моддалар, асосан, мой, оқсил, гликозидлар, дармондорилар бор.
• Зайтун ёғини мунтазам истеъмол қилувчилар юрак, қон-томир касалликларига дучор бўлмайди.
• Унинг хушбўй ҳиди иштаҳани очади, шу сабабдан турли салатларга қўшилади. Болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради ва ёши улуғларда эрта қаришнинг олдини олади.
• Зайтун ёғи қоннинг қуюқлашиши ва томирларнинг қотиб қолишининг ҳам олдини олувчи мислсиз воситалардан биридир. Жигар фаолиятини яхшилайди, сафро йўлларини фаоллаштиради, ошқозон меъёридан юқори зардобланишининг олдини олиб, яра пайдо бўлмаслигини таъминлайди.
• Милк, тери ва аллергик касалликларни даволашда ҳам фойдалидир. Зайтун ёғи D витаминига бой, шу сабабли рахит ва болдир суякларининг қийшиқ ўсишини даволашда фойда беради.
• Зайтун меваси таркибидаги А, D, E ва С витаминлари инсон суягини мустаҳкамлайди, ичак фаолиятини яхшилайди.
• Зайтун ёғи юқори артериал қон босимини нормаллаштиради, инсон танасига тўлиқ сингади. Қадимги греклар ўзларини ҳар томонлама бақувват қилиш учун ҳар куни эрталаб бир қошиқ зайтун ёғи ичиб, орқасидан бир қошиқ асал истеъмол қилганлар. Бу усул эркаклик қувватининг ошишига ҳам самарали таъсир этади.
• Зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради. Зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига кўмаклашади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔152
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔214
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔290
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил