Давр нафаси      Бош саҳифа

УНУТИЛГАН НОН БЎЛАКЛАРИ

ёки фаровон кунлар шукронаси

УНУТИЛГАН НОН БЎЛАКЛАРИ

Ҳар сафар меҳнат таътилига чиқиб, қишлоққа борар эканман, юрагим ҳапқириб, тўлиб кетаверади. Ҳар гал гўё янги масканга тушиб қолгандек бўлавераман: янги бинолар, обод кўчалар, янги боғлар...

Тонг оқариб қолган бўлса-да, киприк қоқмадим. Қуёшнинг илк нурлари тоғлар оша кенг далаларга ёйилар экан, денгиз каби чайқалиб турган  бўлиқ-бўлиқ бошоқлар бу йил ҳам хирмон мўл бўлишидан далолат беради. Зар қадрини заргар билади, деганларидек, ер қадрини деҳқондан сўраш керак. Юртимизда ер ҳақиқий деҳқон қўлига ўтгани, уларнинг меҳнати ва меҳри эвазига шундай мўл ҳосил етиштирилаётгани кўнгилларга ҳузур бағишлайди. 

Далаларнинг кунгай тарафидаги пакана ва ярим пакана боғларнинг мевалари кўзни қамаштиради. Заминимизнинг унумдорлиги, серқуёш осмонимизнинг тафти билан бир туп дарахтда шунча ҳосил етилишини  илгари хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Собиқ тузум даврида Ўзбекистон табиатининг бу саховатидан, қишлоқ хўжалигининг кенг имкониятларидан самарали фойдаланилмади. Фақат пахта етиштириш билан чекланиб, боғдорчилик, сабзавотчилик деярли унутилаёзган эди: аҳоли эҳтиёжи учун зарур ғалла, мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари четдан келтириларди.

Тошкентда ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида ривожланган давлатларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳамда савдо компанияларининг ­Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотга эътибори юқори экани ўз исботини топди.

Меҳмонларнинг оммавий ахборот воситаларига берган интервьюлари билан танишар эканман, АҚШнинг «Food Beverage» компанияси вакили Aлан Ренонинг сўзлари диққатимни тортди: «Ўзбекистон ҳақида, бу ерда етиштириладиган мева-сабзавотлар ҳақида кўп эшитганман, ўқиганман. Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этиб, бу маҳсулотларни татиб кўриш имкониятига эга бўлдим. Мамлакатингизда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ўзининг хуштаъмлиги, витаминларга бойлиги билан ажралиб туради».

Серқуёш юртимизда етиштирилган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларининг хуштаъмлиги, дармондориларга бойлигию хорижда харидоргирлигини илгари ҳам кўп эшитганмиз. Лекин хорижликларнинг  ҳил-ҳил пишган меваларни дарахт шохидан ўзи олиб егандаги завқию таассуроти, тишлаганда сувлари сачраб турган олмаю, оғизда эрийдиган нок ва шафтолиларни кўриб, юртимизга Яратганнинг назари тушганлигига имон келтирасиз.

Дунёнинг айрим мамлакатларида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги сезилаётган бир пайтда юртимиздаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқасида мўл-кўл мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Эҳтиёждан ортган қисми хорижга экспорт қилинаётир. Бу аҳоли даромадининг ошишига ва фаровонлигининг юксалишида муҳим омил бўлаётир.

Болалигимдан хотирамда шундай манзара муҳрланиб қолган: чаноғида пахтаси қолмаган, қуп-қуруқ ғўзапоялар ва ғалладан бўшагач, ёнғиндан қорайиб, куйиб, тутаб ётган тап-тақир майдон. Ҳақиқий ер эгаси қолиб, далаларимизга нима экишни умрида далага чиқмаганлар ўргатган даврлардаги манзара бу. Ҳозир бутунлай бошқача. Бўш турган ерни кўрмайсиз. Фермерлар ҳар қарич ердан унумли фойдаланмоқда.

Обод ва батартиб экин майдонларини кўриб, ишнинг кўзини билган деҳқонларга тасанно деймиз.

...Қишлоқда ҳаётнинг гашти бўлакча. Бугун қўшниникига тўйга айтишса, эртага ҳашарга чорлашади. Тинч ва фаровон юртда одамлар тўйлар қилиб, уйлар қуради. 

Олимжон ён қўшнимиз. Жуда ишбилармон йигит. Яқинда маҳаллада чой қадоқлайдиган цех очиб, тадбиркорга айланди. Ўнга яқин тенгдошини иш билан таъминлади. Янги уй қурибди, шинам ва замонавий. Эски уйини бузаётган экан, ҳашарга айтиб қолди. Бир пасда уйнинг томини очдик.  Бурчакда увадаси чиққан сомон уюми остидаги тўртта қанор қопга кўзимиз тушди. Қарасак, қуритилган нон экан. Олиб ерга ташладик. Чириган қоплар  йиртилиб, нон бўлаклари сочилиб кетди. Бизни кузатиб турган Олимжоннинг онаси шошиб келиб, нон бўлакларини қўлига олди. Кўзига суртди.

— Бу нонларни сен эслай олмайсан-а, болам, — деди Олимжонга. — Мустақиллигимиздан олдинги йиллар эди. Одамлар орасида «давлат одамларни боқа олмас экан, яқинда қаҳатчилик бўлармиш», деган миш-миш кўпайди. Отанг ҳам бу гапларга ишонган. Ҳар куни уч-тўрттадан буханка нон олиб келар, кесиб қуритар, қопларга жойлаб, томга чиқариб қўярди. Ҳисоблаб кўрсак, бу нонларга 25 йилдан ошибди. Садағанг кетай, увол бўлмасин. Эсимиздан ҳам чиқиб кетибди-я. Нон танқислиги ўрнига мўл-кўлчилик, осудалик, тўкинлик бўлди, Худога шукр! 

Онахоннинг кўзларида қалқиган ёшлар бугунги куннинг шукронаси эди.  Шу дамда деҳқоннинг қўлларини кўзларимга суртгим, меваси кўплигидан шохларини кўтаролмаётган дарахтларни парвариш қилган боғбонлар олдида бош эгиб таъзим қилгим келди...

Абу Бакир ЎРОЗОВ,

ЎзА шарҳловчиси

14.0pt;color:windowtext;mso-ansi-language:EN-US'>.




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔68

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔152

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔137

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 68    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 152    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 137    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 211    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 267    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар