Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
Батафсилёхуд «Ҳар нафасинг ҳолидан огоҳ бўл!..»
Уни илм аҳли «пешволар қуёши» деб эътироф этган.
У раҳбарга «иддаси чиқмаган аёлга уйланиши ҳаром» деган ҳақ гапни айта олгани учун Ўзган зиндонида ўн беш йил банди бўлган. Шу жойда ҳар куни уни йўқлаб келган шогирдларига дарс берган.
Айни ўша пайтда унинг шоҳ асари яратилган. У мазкур асарини бирон китобдан фойдаланмасдан (табиийки, зиндонда бунга имкон бўлмаган) фақат ўқиган китобларидан хотирада қолган билимига таянган ҳолда шогирдларига ёддан айтиб туриб ёздирган. Ўттиз жилддан иборат «Мабсут» деб номланган ушбу асар кейинчалик энг зарур ҳуқуқий қомус сифатида эътироф этилиб, бутун дунёда ўрганиладиган бўлди.
Ўн беш йиллик зиндондаги ҳаётидан ана шундай фойдаланган бу зот Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсийдир.
Бу қарийб минг йил олдинги гаплар.
Бугун инсоният тараққий топди, такомиллашди, катта ютуқларга эришди. Илмий-техника инқилоби юз берди. Ҳамма нарса электронлашди. Қўлимизни чўзсак, дунёнинг нариги бурчагига етадиган бўлди.
Инсон деган жонзот салкам ярим йилдирки, ўз иродасига қарши равишда «Уйда қолинг!» амрини бош устига қўйиб яшаяпти. Бу давр ичида дунёда оилавий можаролар, кўнгилсизликлар, айрим жиноят турлари кўпайгани ҳақида хабар бериляпти.
Яна баъзилар ичига чироқ ёқса, ёришмайдиган кайфиятда эртанги кунга кўз тикиб, эшиклар очилишини интиқлик билан кутяпти. Шу кутишда бугунги кун – умр беҳуда ўтиб кетмаяптимикан, деган савол хаёлни пармалайди...
Бу кунларга кимлардир ҳаётий фаолиятга тўсиқ сифатида қараяпти. Яна кимлар учундир бу – умрнинг ғанимат дамлари, катта имкониятлар учун мавсум.
Халқда «бу кунлар ҳам ўтар-кетар...» деган гап бор.
Навоий ҳазратлари «Ҳар нафасинг ҳолидан огоҳ бўл!..» деган эканлар...
Сиз-чи, эй инсон! Бу кунларга қайси назар билан қараяпсиз?
Ogoh.uz
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил