Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚАЧОНГАЧА ТОПГAНИМИЗ ФАҚАТ ТЎЙЛAРГA БУЮРАДИ?

Пандемия шароитида 30 кишилик тўйларга рухсат берилганида кўпчилик ўттиз киши билан ҳам тўй қилиб бўладими, дея ажаблангани рост. Лекин тўғри тушунган бир-икки оилалар шундай ихчам тўйлар қила бошлагач бу тўғри йўл эканини кўпчилик яхши англади. Ҳозир карантин талаблари кучайтирилмасидан тўйни шундай ихчам ўткизиб юборсак бўлар экан, деганлар кўп.
 

ҚАЧОНГАЧА ТОПГAНИМИЗ ФАҚАТ ТЎЙЛAРГA БУЮРАДИ?

Бироз илгарироқ ўзим гувоҳ бўлган воқеани эсласам, пандемия­нинг ҳам бизга яхши сабоқ бўлганини ўйлайман.
Ён қўшнимиз оналик бахтига эришди. Кўп ўтмай чақалоққа бешик тўйи қиладиган бўлдилар. Тўй тайёргарлиги учун уйларига ёрдамга чиқдим. Дарвозадан киришим билан жуда ҳам дабдабали тайёргарликнинг гувоҳи бўлдим. Мен кичкинагина деб тасаввур қилган тўйга мутлақо ўхшамасди. Олиб келинган стол-стулларнинг сони жуда кўп, назаримда ортиқчадек эди. Ошхона томондан келин янгамнинг овози эшитилди. Ўша томонга бордим. Янгам билан саломлашиб, кўмаклашишга келганимни айтдим. Хурсанд бўлдилар. Кейин у билан идиш­ларни олиб чиқиш учун ертўлага тушдик. У ерда тўй масаллиқлари кўплигидан оёқ босишга жой йўқ эди. Ҳовлидаги яхна ва спиртли ичимликлар нега ташқарида қолганлигини энди тушундим.
Янгамга ҳазил қилиб «шунча нарсалар орасига битта торт қўшмабсизлар-да, столда чиройли кўринарди, агар жой топилса» десам, «Эртага олиб келишади. Ҳар битта столга буюртма бердик», – деса бўладими. Ярим тунгача ҳам дастурхон масаллиқларини идишларга жойлашга улгурмадик. Қўшни хотинлар сомсалар, бошқалари яна турли пишириқлар пиширишди.
Мен столга бунча ноз-неъматлар қандай сиғиши мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Эртаси куни азонлаб ҳаракат бошланиб кетди. Қўшнимизнинг уйига боришим биланоқ декорация безаклари билан безатилган катта саҳнага кўзим тушди. Бир хонада шарларни тайёрлаётганлар, яна бирида табиий гуллардан саҳна аркига лента боғлаётган ёшлар. Бирови ҳовлидаги деворларга «Қaдaминг қутлуғ бўлсин, aзиз фaрзaндим!» деган ёзувни жойламоқда. Мен бўлсам шунча дабдаба ҳали чилласи ҳам чиқмаган гўдак учун нега кераклигини ўйлардим. Ахир, айни вақтда унга тинчлик ва она сутидан бош­қа ҳеч нарса керак эмас-ку!
Тумонат одам йиғилди. Бир вақт қуда томондагилар карнай, сурнай, доира ва мен номини билмайдиган бир қанча чолғу асбоблари садоси остида бешик, беланчак, болалар каравоти билан келдилар. Уларнинг ортидан девдек-девдек мульт­фильм қаҳрамонлари камералар қуршовида кирди.
Бешик тўйи уларнинг кўнглидагидек ўтди, назаримда. Тўй тарқайдиган вақтда бир ёши улуғ оқсоқол дуо қилди «...Топгани тўйларга буюрсин!». Бир қанча кундан сўнг тўй қиламан деб анчагина қарз олган қўшнимиз, қарзини узиш учун чет элга ишлашга кетганини эшитдим. Оқсоқолнинг тўйдаги дуоси беихтиёр ёдимга тушди ва қалбимни ўртаётган савол тилимда айланарди: қачонгача топганимиз фақат тўйларга буюраверади?

Зарнигор ЭШБЎТAЕВA




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар