Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилКоронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева кўпчиликни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева кўпчиликни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди.
COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?
Ҳа, таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.
Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.
Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.
Коронавирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.
Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.
Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.
Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.
Ингаляция ёрдам берадими?
Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.
Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.
Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил