Давр нафаси      Бош саҳифа

ПАНДЕМИЯ ЭМАС, ИНФОДЕМИЯ ЎЛДИРАДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг фикрича, дунё мамлакатларида COVID-19 пандемияси пайдо бўлиши билан бир қаторда, «инфодемия» деб аталадиган ўта салбий ҳолатга дуч келинмоқда.
 

Инфодемия – медиа маконда муайян бир мавзу ва муаммо бўйича маълумотларнинг керагидан ортиқ мавжуд бўлишидир. Бу афсуски, ана шу муаммога ечим топилишини бир неча бор қийинлаштиради ва вазиятни чалкаштиришга олиб келади.
Соғлиқни сақлаш соҳасида содир бўлган фавқулодда вазият пайтида инфодемия хатоларнинг бўрттирилиши, ёлғон хабар ва миш-мишларнинг авж олишига олиб келмоқда. У шунингдек, самарали жавоб чоралари кўрилишига халал бериши, касалликнинг олдини олиш учун таклиф этиладиган ечим ва маслаҳатларга нисбатан чигаллик ва ишончсизлик туғилишига хизмат қилиши мумкин.
Айрим журналист ва блогерлар нафақат ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш тизими, балки давлат бошқаруви тизимига ҳам ишончсизлик кайфиятини келтириб чиқариши мумкин бўлган материалларни тарқатишга ўтиб олишди.
Бундан ташқари коронавирусга чалинган оддий ҳамюртларимиз ва қурбонлар шахсига нисбатан дахлсизлик принципларини кўр-кўрона бузаётганликларига гувоҳ бўляпмиз. «Биринчи касаллар»нинг исм-шарифларини ҳатто сарлавҳаларга чиқариб, байроқ қилиб кўтариб югурдик. Нафақат маҳалласи, балки уй манзилларигача элга овоза қилдик. Бу билан уларнинг эртанги кунига, ҳаётига очиқчасига «тупурдик».
«Биров ўлибди» деса, орқада қолиб кетмайлик, деб дарров, бошқа сайтлардан бу каби шум хабарларни текширмасдан кўчириб, тезроқ майитни «кўмиб» келдик. Уялмадик...
Ахир, журналистика мактабида устоз­ларимиз ҳар қандай факт камида учта жойдан текширилиб, кейин узатилиши керак деб қулоғимизга қуюшмаганмиди?
Бундан бир йил олдин сиз билан биргаликда ишлаб чиқиб, ўзимиз бир овоздан қабул қилган «Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси»ни ўзимиз оёқости қилаётганимизни наҳотки тушунмасак.
Ана шу кодекснинг «Шахсий ҳаётга ҳурмат. Шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш» номли 7-моддасидаги тамо­йил қачонгача поймол қилинади? Ахир бу сўзларни ўзимиз ёзиб қўйгандик-ку: «Журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилади. Шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймайди...»
Бир-биримизга берилган ваъдаларни, касб тамойилларини бир йил деганда эсдан чиқариб улгурдикми?
Келинг, қизишмайлик-да, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг журналистлар учун COVID-19 пандемиясини ёритиш борасида ишлаб чиққан тавсияларининг айрим жиҳатларига бир эътибор берайлик:
Этика жиҳатидан вазмин ва масъулиятли бўлиш. 
Шов-шувли хабар ёки ваҳима тарқатишдан ўзини тийиш.
Ижтимоий жиҳатдан масъулиятли бўлиш.
COVID-19 пандемияси ҳамда кўрилаётган жавоб чоралари тўғрисида далиллар ва ҳаққоний маълумотлардан фойдаланиш.
Ишончли, илмий асосланган ва синалган манбаларга таяниш.
Касаллик тарқалишини тўхтатиб туриш ёки сусайтиришга ёрдам берувчи чоралар тўғрисида ёзиш.
Беморларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳурмат қилиш ва уларнинг шахсиятларини ошкор қилмаслик ҳамда уларнинг розилигисиз улар ҳақида тўлиқ маълумот бермаслик...
Хуллас, юқоридаги тавсияларга бир эътибор қаратсак, назаримда, ёмон иш қилмаган бўлардик. Нима бўлганда ҳам ҳозирги бало-қазолардан вақти-соати келиб қутулармиз. Насиб бўлса шу одамлар, шу халқ ичида яна яшармиз. Бироқ, кеч бўлмасдан эл кўзига эртага қандай қарашни обдон ўйлаб кўрсак бўларди.
Беруний АЛИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔42

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔42

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔222

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар