Саломатлик      Бош саҳифа

НАЪМАТАКНИНГ ФОЙДАСИ КЎП, БИРОҚ...

Наъматак мевалари нефрит, гепатит, бавосир, меъда яраси, яллиғланиш касалликлари, кўз касалликлари, бронхиал астма сингари касалликлар давоси учун ишлатилади. Шунингдек, ўт-тош ва сийдик-тош касалликлари, гипертония, стенокардияда ва қон кетаётган маҳалларда ҳам анча наф беради.
 

НАЪМАТАКНИНГ ФОЙДАСИ КЎП, БИРОҚ...

Абу Али ибн Сино наъматак гули ва меваси очувчи ва бўшаштирувчи хусусиятга эга эканлигини баён қилиб, асаб толаларининг шамоллашида ишлатган. Абу Райҳон Беруний наъматак жуда фойдали, аммо мевасининг ичидаги майда тукчалар томоқ, умуман шиллиқ қаватлар учун зарар эканини ёзган.    
Унинг меваси танага қувват бағишлайди, модда алмашинувини яхшилайди, ёнғоқчалари эса буйрак ва сийдик йўли касалликларини даволашда ишлатилади. Ўсимлик илдизидан тайёрланган дамлама ва қайнатма халқ орасида меъда ва жигар касалликларига, кукуни эса яраларга даво сифатида қўлланади.

Наъматак дамламаси тайёрлаш учун ярим литрли термосга тўрт-бешта наъматак мевасидан солиб, устига қайнаган сув қуясиз ва бир кеча қолдириб, эрталаб сузиб оласиз. Дамлама овқатдан йигирма дақиқа олдин кунига уч маҳалдан ичилади. Мазкур дамлама бутун танага қувват беради, унинг чидамлилигини оширади, йўтални кетказади, ҳазм йўллари яллиғланишини даволайди, жигар оғриғидан халос қилади. Оғиз бўшлиғи шамоллаганида у билан бир неча бор ғарғара қилиб ташланса, фойдаси тегади.
Совуқ мизожли ва қон босими паст бўлган беморларга наъматак дамламаси энг шифобахш чой ўрнини босади. Қаттиқ совуқда қўл, оёқ ва бошқа аъзолар шамоллаганда унинг қайнатмаси тез-тез ичиб турилса, танани қиздириб, заҳарли моддаларни пешобга ҳайдайди. Кўз шамоллаб ёшланса, шапоқланса ёки говмижжа чиқса наъматак қайнатмаси билан кўзни ювиш тавсия этилади.
Иссиқ мизожли кишиларга наъматак дамламаси ва қайнатмаси тўғри келмайди. Шунингдек қон босими – хафақон, қанд касаллиги, шақиқа, жигар касалликлари, тахт, бавосир, темиратки каби бемор иссиғи ошиб кетиши туфайли пайдо бўладиган хасталикларда ҳам наъматак қайнатмаси фойда бермайди. Наъматакдаги С дармондориси тишнинг эмал қатламини емириши боис, уни истеъмол қилгандан кейин оғизни албатта илиқ сув билан чайиш керак.
«Шифобахш дорининг кўпи заҳарга айланади», деганларидай, наъматакдан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш ҳам даво ўрнига зарар келтириши мумкин. Наъматак шарбатлари ва дориларини узоқ вақт сурункали истеъмол қилганда меъда ости безининг инсулин ишлаб чиқаришига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Маҳфуза ПЎЛАТОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔61

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔102

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔151

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар