Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲАЁТ НИМА ЎЗИ?

Ўқувчим Санобар Нурмуродованинг илтимоси баҳонасида унинг тенгдошларига деганларим
 

ҲАЁТ НИМА ЎЗИ?

Ҳаёт, биз учун борлиқда, барча мавжудот орасида одамдек яшаш, яъни тирикчилик. Бешикдан қабргача бўлган ҳаётимиз. Пешанамизга битилгани бу – умр ўлчови, қолганида одам ўзи учун ўзи тақдир ясайди, ўзига яшаши учун шароит яратади. Бу ҳар кимнинг ўз савияси ва тарбиясига, баъзан эҳтиёжига ҳам боғлиқ. Масалан, ойида бир марта ҳаммомга тушмаган, уйида ихчам кутубхонаси бўлмаган, ҳовлисига бир жуфт гул экмаган одам маърифат ҳақида фикр юритади, деб ўйлайсизми? Мен ҳеч қандай маблағсиз, аста-секинлик билан ҳар ким ўз хонадонида амалга ошириши мумкин бўлган нарсаларни санаб ўтдим, холос.

Ҳаёт фақат бировлардан яхши нарсаларни ўрганишдан ва уни қўллашдан гўзаллашади. Энг муҳими, ҳаётдаги омадсизлигингиз сабабини бировлардан ахтаришни ўрганманг. Ишонмасангиз, бу ҳақда синов учун ўзингизда ҳеч бўлмаганда хаёлан ёки яқин дўстларингиз билан таж­риба ўтказиб кўринг.
Ҳаёт, истаймизми-йўқми, бу инсоннинг бир умр ўз нафси билан кураши жараёни. Инсоннинг нафси доимо сезги органларида бўлади. Шу сабабли,  нафснинг биринчи қули кўздир. Кейин таъм билиш ва ҳоказо. Ана шу органлардаги шайтоний туйғуларни жиловлаган инсон, маънавиятда ҳам ўз нафсини жиловлай билади.
Маънавиятдаги нафс недур? Бу кибру ҳаво, ҳавои орзулар, ёлғончилик, илм олишдан эриниш, устозларни инкор этиш, озгина хизматга ёки билимга шон-шуҳрат талаб қилиш, бировни камситиш ёки ёмонлаш ҳисобига обрў излаш ва ҳоказо. Инсон ношудлиги, касбини билмаслиги оқибатида ўзини оқлашга уринса, демак у бу йўлда ҳеч нарсадан уялмайди.
Ҳаёт барча мавжудот ва жониворлар учун бир хил шароит беради, фақат яшаш тарзида ҳар бири ҳар хил жой ва турлича турмуш тарзини танлашади. Ҳайвонлардаги яхши одатларга ҳавас қилиш керак.
Ҳаётда ҳар кимнинг фикрлаши, савияси наслидан ўтади, бошқа фазилатни, ҳатто ёмонликни ҳам инсон вужудига мажбуран сингдириб бўлмайди. Ҳаётдаги бизга, яъни инсонга берилган имкониятлардан бири шуки, ҳар бир киши аввало оила муҳитида, кейинчалик жамоатда ўзи учун фойдали нарсаларни иштиёқ билан ўрганиб, ўзига ўзлаштириши, ўзида қўллаши мумкин. Яхши фазилатларнинг муаллифи бўлмайди, халқнинг туганмас бой қадрияти у. Аммо эсдан чиқармаслик керакки, яхши яхшилигини, ёмон ёмонлигини ташлай олмайди. Шу сабабли ёмон ҳаракат ва фикр­ларнинг бошқаларга, ҳаётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида давлат ҳаракатларни меъёрга солиш тартиб-қоидаларини қабул қилади. Дарвоқе, ҳаётнинг барқарорлиги учун давлат баробарида ҳар бир фуқаро масъул бўлмоғи лозим ва шарт.
Ҳаёт энг аввало яшаш дегани. Қанча яшаш қандай яшашга боғлиқ. Ҳаётнинг мазмуни уни бошқалар учун ибратли қилиб ўтказишдадир. Бу борада ўзингиздаги имкониятларни аниқлаб олинг. Масалан, мен умрим давомида кўп вақтимни беҳуда ўтказганимни англадим, устозлар ҳаётига қараб буни билдим. Шу сабабли энди ҳар бир дақиқамни қадрлашга интиляпман. Ижодга, фикрлашга кўпроқ вақт ажратяпман. Кўнгилдагини қоғозга туширишга, ёзганларимни эса қайта-қайта таҳрир қилишга, тўлдиришга ҳаракат қиламан. Бундай муҳит ўзингизга нисбатан айтиладиган ҳамду сано ва ортиқча ялтоқликларни ҳазм қилмаслик кайфиятини яратади. Бир синаб кўринг.
Ҳаёт синову имтиҳонларга тўла. Фақат бир илтимос, бу синовга уни сезгандан кейин эмас, анча олдин, катта ёшдагилардан сўраб, билиб олиб, тайёргарлик кўриб боринг. Бировни ҳурмат қилмасдан унга ёрдам бера олмайсиз, унутманг. Бир-бирингизни ҳурмат қилгувчи бўлинг. Аллоҳ инсонни ғанимликка эмас, биродарликка яратган, қавми ҳам бир ҳамманинг: Одам Ота, Момо Ҳаво.
Омадларингиз ҳамиша ёр бўлсин, серғалва Ҳаётнинг суюкли инсонлари бўлиб юрингизлар.

Ҳурмат билан, Халқ маорифи аълочиси 
Фармон ТОШЕВ.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар