Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОТАЛАР КЎЗ ЁШИ ТЎКМАЙ ЙИҒЛАЙДИ

Рост... Улар қалбдан йиғлашади. Ўзим гувоҳ бўлганман. Ўшанда мен бошланғич синфда ўқирдим. Маҳалламиздаги тенгқурларим билан қўшни қишлоқдаги олмазорга «ўғриликка» тушган эдик. Олмалар ғарқ пишган, ҳиди димоқни қитиқлар, ҳар гал мактабдан қайтаётганимизда бизга тинчлик бермасди.
 

ОТАЛАР КЎЗ ЁШИ  ТЎКМАЙ ЙИҒЛАЙДИ

Режани мен туздим. Болалар ортимдан эргашди. Боғда олмалар чунонам қизариб пишибдики, мактаб сумкаларимизга сиққунча олдик, захира саватимизга ҳам тўлдириб жуфтакни ростладик. Далага бориб, ўлжани тенг тақсимладик, роса олмахўрлик қилдик. «Қандил олма зап ширин бўлар экан», – дея кулишиб-кулишиб қилган ишимиздан «ғурурландик».
Эртаси куни мактабдан келсам олмазор қоровули қўлига ҳўл хивчин олган, кўзлари алланечук бежо, ёнида дадам жаҳл билан турибдилар. Қўрқиб кетдим. Жойимда бир муддат қотиб қолдим. Салом бериб секингина юқори ҳовли томон «сурмоқчи» эдим: «тўхта, олдимга кел, безори ўғри, қани олмалар» дея бақирди бояги боғбон.
Бу гап дадамга оғир ботган экан. «Ҳали сенми ўша ўғри, мен сенга кўрсатиб қўяман» дея боғбоннинг қўлидаги хивчинни олиб роса саваладилар. Бошқасини эслолмайман. Кечга яқин кўзимни очсам тепамда дадам, онам, бувим менга тикилиб ўтиришибди. «Мени кечиринг дада, бош­қа такрорланмайди» дедим зўрға. Дадам бошқача бўлиб кетдилар ва «Сен ҳам мени кечир, болам!» дея пешонамдан силаганча, негадир юзларини бурдилар.
Кейин билсам, бояги хивчиндан қочаман деб дарвоза олдидаги чуқурликка тушиб кетиб оёғимни синдириб олган эканман. Табиб келиб чиққан оёғимни «солган», «яхшиям қаттиқ лат емабди, йўқса умуман юролмай қолиши мумкин эди» дея уларни койиган экан.
Отам ўзини айбдор ҳис қилиб анчагача ҳомуш юрдилар. Кейинчалик соғайиб кетдим. Лекин ҳеч эсимдан чиқмайди, ҳар куни кечқурун ухлаган пайтимда (аслида кўзим юмуқ бўлса ҳам уйғоқ бўлардим) дадам келиб бошимда узоқ ўтирар, чуқур-чуқур уҳ тортиб чиқиб кетар эдилар. Шундан кейин умуман «ўғрилик» қилмадим, дадам ҳам бошқа оғир гапирмади.
Яқинда бир дўстим айтиб қолди: «Дадам кичкиналигимда бизга овқатдаги гўштнинг лаҳм (суяксиз қисми)ни бериб, «мен суякни яхши кўраман», деб гўшти камроқ бўлган суякни ўзларига олардилар. Дадам йўқ бўлган пайтларда ёки кечроқ келишганида, гўштнинг суягини олиб қўярдик. Сабаби дадам «суякли жойини яхши кўрарди».
Катта бўлдим. Дадам аслида суякни яхши кўрмаслигини энди тушундим. Улар шунчаки биз гўштнинг яхши жойини ейишимиз учун шундай йўл тутар экан...
Ҳа, оталар ана шундай бўлади. Улар фарзандларини оналардан кам севмайди. Шунчаки уларнинг севгилари ҳам, дардлари ҳам пинҳон бўлади.

Ислом АСИЛБЕКОВ,
ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар