Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривож­лантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида Респуб­лика танловини эълон қилади.
 

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар аҳоли ҳамда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий фаоллиги ва миллат тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш, китобхонлик маданияти, ёзма ва оғзаки саводхонлигини ошириш, ёш авлодда ўзбек тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини шакллантириш, улар қалбида умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиромни тарбиялашга, Шунингдек, ижодий ишларда чет эллардаги ватандошларимиз ва ўзбек тилини севувчи хорижликларнинг ўзбек тилига муҳаббати ва эътиборини намойиш этиш, ўзбек тилининг амалдаги халқаро мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
Ўзбек тилининг амалдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга кенг жамоатчиликнинг ижодий ёндашувини ривожлантириш; таълим муассасалари, давлат идоралари, меҳнат жамоаларида намойиш этиш ҳамда халқ орасида кенг оммалаштириш учун ўзбек тили ва адабиётига доир ижодий ишлар жамланмасини яратиш; иқтидорли ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантириш, уларнинг давлат тилини тарғиб қилувчи ижод намуналарини рағбатлантириш ва оммалаштириш танловнинг асосий мақсадларидир.
Танлов қуйидаги
номинацияларда ўтказилади:
1. Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).
2. Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).
3. Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган ҳорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).
4. Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).
Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.
Ижодий ишлар шу йилнинг
20 сент­ябри­га қадар «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @tiluz_bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Респуб­лика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔139

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔233

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔333

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 139    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 233    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 333    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 447    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 641    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар