Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловини эълон қилади.
 

«ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ»

Танловга «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури доирасида мамлакатимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзга­ришлар изчил давом этаётганини ҳаётий мисоллар ва илмий асосланган таҳлиллар асосида холис ва ҳаққоний ёритувчи ижодий асарлар қабул қилинади.
«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
– босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайт­лардаги интернет-журналистика материаллари;
– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
– кино санъати асарлари.
Шунингдек, танлов доирасида Мус­тақиллик декларацияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун ҳар бир йўналиш бўйича биттадан «Энг яхши журналистик материал учун» рағбатлантирувчи номинация жорий этилмоқда.
Кўрик-танловга 2019 йилнинг 15 августидан 2020 йилнинг 15 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телеканалларда эфирга узатилган материаллар, намо­йиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 10 сентябрига қадар қабул қилинади.
Кўрик-танлов ғолиблари 2020 йил сентябрь ойида тақдирланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, танловга юбориладиган ижодий ишлар онлайн шаклда қабул қилинади. 
Иштирокчилар (муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот; паспорт нусхаси; манзил ва боғланиш телефонларини илова қилган ҳолда) ўз ижодий ишларини «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловига ҳамда «Энг яхши журналистик материал учун» номинациясига деб (номинация йўналишини) кўрсатган ҳолда қуйидаги шакл ва форматларда tanlov2020@aimc.uz электрон почтасига ёки @tanlov2020 телеграм манзилига юборишлари лозим:
– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари pdf форматда;
– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари ҳаволалар (ссылка) кўрсатилган ҳолда;
– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари JPG форматда;
– кино санъати асарлари AVI форматда google disk, yandex disk ёки бошқа виртуал ресурсларга юкланиб, ҳаволаси юборилади (мазкур ҳавола 30 кун давомида ишлаб туриши зарур);
– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари mp3 ҳамда AVI форматда google disk, yandex disk ёки бошқа виртуал ресурсларга юкланиб, ҳаволаси юборилади (мазкур ҳавола 30 кун давомида ишлаб туриши зарур).
Эслатма: ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари битта китобдан, кино санъати асарлари битта тўлиқ метражли киноасардан, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимларининг материаллари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари учтадан кам бўлмаслиги лозим.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 71 244-32-33 телефон рақамига мурожаат қилиниши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар