Саломатлик      Бош саҳифа

«ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
 

«ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

Хафақон (гипертония) энг кенг тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, сайёрамизнинг 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган ҳар тўртинчи аҳолиси юқори қон босимидан азият чекмоқда. Гипертониянинг асосий хавфи шундаки, вақт ўтиши билан у юрак хуружи, узоқ муддатли ногиронлик ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Одатда, босим кун давомида ва ҳар хил ҳолатларда кўтарилиши ёки тушиши мумкин (фаол ҳаракат пайтида у юқори, ухлаш пайтида пастроқ). Аммо у доим нормал ҳолатга қайтиши керак.
Физиологик ва кимёвий даражаларда босимнинг ошиши организмнинг ҳар қандай хавф ёки стрессга табиий реакцияси ҳисобланади. Критик вазиятда адреналин қонга тарқалади, юрак тезроқ ишлай бошлайди, қон томирлари тораяди, мушаклар қисқаради ва босим кўтарилади. Организм ўзини сақлаб қолиш учун ўз ресурсларини шу тарзда сафарбар қилади, шунинг учун юқори қон босими мудофаа механизми эмас, балки тўғридан-тўғри таҳдидга айланади.
Мунтазам стресс, хавотир, уйқусизлик, шахсий ёки ишдаги муаммолар  – буларнинг барчаси қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, шифокорлар гипертония касаллигининг бошқа сабабларини ҳам таъкидлайдилар: ирсият, ортиқча вазн, қалқонсимон без, организмда магний етишмовчилиги, баъзи дори-дармонларни қабул қилиш.
Аёлларга қараганда эркакларда гипертония касаллиги кўпроқ учрайди ва уларнинг тарқалиши 50 ёшдан ошган одамларда юқори. Айнан шу ёшда гормонал ўзгаришлар рўй беради, биз бора-бора кам ҳаракат қила бошлаймиз, оғирлик ўсади ва ҳаёт давомида тўпланган тажрибалар тинчлик бермайди. Хавфли гуруҳга 55 ёшдан катта эркаклар ва 65 ёшдан катта аёллар киради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, хафақон касаллиги ёшга чекловлар қўймайди, ҳатто жуда ёшлар ҳам қон босимидан азият чекиши мумкин.
Стресс қанча кўп бўлса, гипертоник инқироз эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Бундай ҳолда, энг мақбул ечим – дам олиш ва тинчланишдир.
Гипертония у туғдириши мумкин бўлган асоратлар ва оқибатлар билан хавфли. Атеросклерознинг ривожланиши, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, мия қон айланишининг сурункали бузилиши, буйрак касаллиги (буйрак етишмовчилиги), кўришнинг ёмонлашиши, қандли диабетнинг асоратлари, метаболик синдром каби жиддий касалликларнинг баъзилари ногиронлик, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун гипертония аломатларини билиш ва уни дастлабки босқичда аниқлашга ҳаракат қилиш муҳимдир.
Одатда гипертония касаллигининг биринчи аломатлари ташвиш туғдирмайди, кўпинча одамлар уларга бефарқ бўлишади. Чарчоқ, бефарқлик, қовоқлар «учиши», кўнгил айниши, мунтазам бош оғриғи – буларнинг ҳаммаси эътибор марказида бўлиши керак. Ушбу аломатлар пайдо бўлганда, босимни мунтазам равишда ўлчашни бошланг. Агар у доимий равишда баланд бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.
Инсоннинг ҳаёт тарзи, овқатланиши қон босимининг кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Айниқса, овқатланишда кўп туз ёки шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш, хамирли таомларга ружу қўйишнинг организмга катта таъсири бор. Бу маҳсулотларнинг бари инсон танасида сувнинг «тутилишига» сабаб бўлгани боис қон босимининг ортишига сабабчи бўлади.
Қон босимини назорат қилиш дас­тури турмуш тарзини ўзгартириш ва дори терапиясидан иборат. Турмуш тарзини ўзгартириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
кунига 30 дақиқагача мунтазам жисмоний машқлар;
кам калорияли овқатланиш ва вазн йўқотиш;
туз истеъмолини камайтириш;
спиртли ичимликлар истеъмол қилишни чеклаш;
тўйинган ёғ кислоталари ва холестеролга бой овқатлар миқдорини камайтириш;
мева истеъмолини кўпайтириш;
тамаки чекишдан воз кечиш.
Қон босимининг кўтарилиши даражаси юқори бўлса, дарҳол дори препаратлари буюрилади. Артериал гипертензия билан оғриган беморларни даволаш доимий равишда амалга оширилади, чунки уни олиб ташлаш қон босимининг ошишига олиб келади.
Хафақонга
чалинмай десангиз...
Энг аввало:
– тўғри овқатланиш;
– кунлик туз миқдори (ўртача 4-5 гр.) истеъмолига амал қилиш;
– тана вазнини меъёрда сақлаш;
– асабийлашмаслик;
– йилда бир марта шифокор кўригидан ўтиб туриш.
Жисмоний ҳаракатда бўлиш, кундалик юкламаларни – пиёда юриш, енгил югуришларни бажариб турсангиз, хафақон касаллигининг олдини олган бўласиз. 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔20

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар