Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБолажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
Aзиза Жумамуротова Янгибозор туманидаги 4-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўзи ижодкор муаллима. Бир-биридан гўзал шеърлар ёзади. Унинг кўнгил битикларида она юрт, севги-муҳаббат, юртимиз табиати, дўсту қадрдонлари таърифи ўтли мисраларда чиройли ташбеҳлар билан тараннум этилади. Кўп йиллик ижод маҳсули бўлмиш шеърлар тўплами яқинда босмадан чиқиш арафасида.
Унинг яна бир ҳунари бор. Азиза, мана, ўн йилдирки, тўқувчилик касби билан шуғулланиб келади. Дастлаб талабалик йилларида оддий усубларда бежирим пайпоқлар тўқиб қишлоқдаги дўконларга топшириб, оиласи даромадига даромад қўшишга ҳаракат қилган бўлса, йиллар ўтиб тўқувчиликнинг ҳадисини пухта эгаллади. У ушбу ҳунари орқасидан турли танловларда ғолибликни қўлга киритди. Жумладан, 2016 йилда Туркиянинг Aнталия шаҳрида ўтказилган халқаро танловда иштирок этишга мушарраф бўлди.
Тўқувчилик ҳунарини ёш қизларга ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Азиза шу соҳага қизиққан ёшларни тўплаб тўгарак очди.
– «Ҳунарни асрабон неткумдир охир, Олиб тупроққаму кетгумдир охир», нақлига амал қилиб, ҳозирда кўплаб шу соҳага қизиққан қизларга тўқувчилик ҳунарини ўргатиб келяпман, – дейди Aзиза Жумамуротова. – Бу ишларимиз карантин даврида ҳам асло тўхтагани йўқ. Тўгаракни онлайн тарзда ташкил қилдим.
Қўғирчоқлар тўқишда уларнинг миллий менталитетимизга уйғунлиги, болалар учун таниш ва одатий бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Шундай қўғирчоқларга талаб катта бўлади.
Aзизанинг онлайн тўқувчилик курсида кўплаб қизлар фаол иштирок қилишмоқда. Ҳозирда бир-биридан чиройли қўғирчоқлар тўқишни йўлга қўйишган. Улар тўқиётган турли-туман, катта-кичик қўғирчоқлар бежиримлиги, ёқимтойлиги билан харидорлар эътиборини тортмоқда.
Қўғирчоқлар буюртма асосида болалар боғчаларига ва кичик ёшдаги болакайларга тайёрлаб бериляпти. Айни кунларда мактабгача таълим муассасаларидан буюртмалар тушмоқда, у эса шогирдлари билан уларни ўз вақтида бажариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Ушбу ҳунарни ўрганиш ижтимоий ёрдамга муҳтож оила қизларига мутлоқо бепул ташкил қилинган. Бугунги кунда Aзиза Жумамуротованинг онлайн тўқувчилик курсида Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Шовот, Боғот туманларидан, шунингдек, Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан иштирокчилар бор.
Болтабой МАТҚУРБОН
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил