Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилИнсон руҳияти жуда таъсирчан.
Баъзан арзимас кўнгилсизлик ёки муваффақиятсизлик ҳам оғир ботиши мумкин. Руҳиятни чиниқтириш, кўнгил беҳаловатлигидан халос бўлиш учун киши, аввало, ўз ўзига таъсир қила олиши лозим. Бундай таъсирнинг энг самарали усули — аутоген машқлар.
Аутоген машқ — одамнинг ўз ўзига сўз билан таъсир қилиш орқали руҳий ҳолатини енгиллаштиришидир. Оддийлиги ва бажарилиши қулайлиги ҳамда руҳий ҳолатни соғломлаштиришда самарадорлиги туфайли аутоген машқлар психологик амалиётда кенг қўлланилади. Уни бажаришда беморнинг ўзи фаол иштирок этади. Айни шу жиҳати билан у гипноздан фарқ қилади.
Аутоген машқлар асаб тизими таранглашуви билан боғлиқ қўрқув, жаҳлнинг тез чиқиши, уйқу бузилиши, тушкунлик ҳолатларини бартараф этишда яхши фойда беради. Аутоген машқларни бажариш технологиясини тўғри ўзлаштирган киши ўзининг жисмоний ва руҳий ҳолатини бошқариб бориши, шахсини такомиллаштириши ва саломатлигини мустаҳкамлаши мумкин. Бу усул ёрдамида тана бўшашиб, руҳий ҳолат сокинлашади. Аутоген машқларни бажаришда энг мураккаб масала бутун диққат-эътиборни машғулот моҳиятига қаратишдир. Аммо уддаласа бўладиган иш. Бунда сабр ва мунтазамлик иттифоқчингизга айланиши лозим. Машқни бошлашдан олдин қулай ўтириб олиш ва тинчлантирувчи ибораларни такрорлаш лозим:
мен мутлақо тинчман;
нафас олишим бир маромда ва тинч;
нафас олган сари яна ва яна тинчланяпман;
мен катта муаммо деб ҳисоблаётган ташвиш аслида, арзимас икир-чикир;
ҳаётда бундан ёмон ҳолатлар ҳам бўлади...
Бу усул имкониятига шубҳа билан қараш ёки ишонмай бажариш машғулот муваффақиятига салбий таъсир кўрсатади. Аутоген машқларни кунига 2-3 марта такрорлаш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Дилором САЪДУЛЛАЕВА,
психолог
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил